Фаолиятнинг ҳуқуқий асослари:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4168 -сонли «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4380 -сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 609 -сонли қарори;

Агентликнинг асосий вазифалари:

– интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;

– интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ҳолатини комплекс таҳлил қилиш, ушбу соҳасини ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

– интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

– интеллектуал мулк масалалари бўйича халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ўзаро муҳофаза қилиш ҳақидаги халқаро шартномаларни тузиш орқали йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш;

– интеллектуал мулк соҳасидаги илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни ўтказишда иштирок этиш;

– жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш.


«Интеллектуал мулк асослари»


Курс тингловчиларининг тоифалари

Илмий-тадқиқот, лойиҳалаш-конструкторлик, технологик ишланмалар билан шуғулланувчи, дастурий маҳсулотлар ва бошқа интеллектуал мулк объектларини яратувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари, патентшунослари, юристлар, бўлажак патент вакиллари ва бошқа барча шу соҳага қизиқувчи мутахассислар учун.

Курснинг мақсади:

- тингловчиларнинг интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси, тижоратлаштириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича билим савияларини ва кўникмаларини ошириш; - бузилган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг тиклаш бўйича самарали ва тезкор чоралар кўрилишида кўмаклашиш; - интеллектуал мулк объектларига бўлган  ҳуқуқларига ҳурматни шакллантириш; - товар бозорларидаги адолатсиз  рақобат, қалбаки маҳсулотларни тарқатиш ҳолатларини камайтириш.

Қисқача тавсиф

«Интеллектуал мулк асослари» малака ошириш курси интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасидаги амалиётчи-экспертлар томонидан ишлаб чиқилган. Интеллектуал мулк объектларининг муҳофазаси ва хавфсизлиги билан боғлиқ кўплаб мавзуларни ўз ичига олади.

- Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари,

- Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофазаси соҳасидаги халқаро шартномалар,

- Ўзбекистон Республикасида ва чет элда интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза бериш,

-Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар; муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектлари; муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг келиб чиқиши, реализацияси ва муҳофаза қилишнинг тамойиллари ва шартлари;

Ўзбекистон Республикасида муаллифларнинг мулкий ҳуқуқларини бошқариш,

-Патент вакиллари фаолиятидаги ҳуқуқий жиҳатлар:

Қонун ҳужжатларининг айрим масалалари. Патент вакили ва талабнома берувчиларнинг интеллектуал мулк объектларини хорижий патентлаш бўйича ўзаро муносабатлари,

-низоларни ҳал қилиш ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш:

Саноат мулки объектларининг патентга лаёқатлилиги тўғрисидаги низоларни патент идорасида судгача ҳал қилиш;

интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши; муаллифлар ва муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг ҳуқуқларини фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилиш усуллари, муаллифлик, турдош ва патент ҳуқуқларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик,

-Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляция аризасини юбориш ва бошқалар.


«Патент ҳуқуқи ва экспертизанинг ўзига хос хусусиятлари»


Курс тингловчиларининг тоифаси

Лойиҳалаш-конструкторлик, технологик ишланмалар билан шуғулланувчи, интеллектуал мулк объектлари (ихтиро ва фойдали моделлар) ни яратувчи корхона ва ташкилотларнинг патентшунослари, бўлажак патент вакиллари ва бошқа барча шу соҳага қизиқувчи мутахассислар учун.

Курснинг мақсади:

- билим ва кўникмаларни ошириш; – тингловчиларнинг ихтиро ва фойдали моделлар объектларини ҳуқуқий муҳофазаси бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, - бузилган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг  тиклаш бўйича самарали ва тезкор чоралар кўрилишида кўмаклашиш, - интеллектуал мулк объектларига бўлган  ҳуқуқларига ҳурматни шакллантириш ва бошқалар.

Қисқача тавсиф

"Патент ҳуқуқи ва экспертизанинг ўзига хос хусусиятлари" қисқа ўқув курси интеллектуал мулк объектларинининг ҳуқуқий муҳофазаси соҳасидаги амалиётчи- экспертлар томонидан ишлаб чиқилган.

Ихтиро ва фойдали моделларни ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси билан боғлиқ кўплаб мавзуларни ўз ичига олади:

- Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофазаси соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари,

интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофазаси соҳасидаги халқаро шартномалар,

-саноат мулки объектларининг устворлигини белгилаш.

Ихтиро ва фойдали моделларнинг патентга лаёқатлилик шартлари,

-Ўзбекистон Республикасида ва чет элда ихтиро ва фойдали моделлар учун ҳуқуқий муҳофазани олиш,

-ихтиро ва фойдали моделларга муҳофаза беришга талабномани тайёрлаш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари, ихтиро ва фойдали моделга бериладиган талабнома таркиби,

-Патентга талабномани экспертиза қилиш. Расмий экспертиза ва талабномани моҳиятига кўра кўриб чиқиш,

-РСТ шартномасига мувофиқ ихтиро ва фойдали моделларни чет элда патентлаш,

-Патент маълумотлари: патент ҳужжатларининг таркиби ва унинг хусусиятларини аниқлаш, Халқаро тасниф (МПК); патент маълумотларидан фойдаланиш; маълумот-қидирув аппарати; электрон патент-ахборот ресурслари ва маълумотлар базаси; патент-ахбороти билан таъминлаш ва бошқалар.


«Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини ҳимоя қилиш»


Курс тингловчилари тоифалари

Илмий-тадқиқот, лойиҳалаш-конструкторлик, технологик ишланмалар билан шуғулланувчи, дастурий маҳсулотлар ва бошқа интеллектуал мулк объектларини яратувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари, патентшунослари учун.

Курснинг мақсади:

Курс мақсади - тадбиркорлик ассоциацияси ходимлари, патент вакиллари, хусусий бизнес вакиллари, товар белгилари бўйича ихтисослашган тегишли давлат идоралари ёки вазирликларнинг мансабдор шахсларини билим ва малакаларини ошириш. Курс охирида тингловчилар товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни олиш ва муҳофазаси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга эга бўладилар.

Курснинг асосий мазмуни

- товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини муҳофазаси соҳасидаги умумий билимлар;

- товар белгилари тўғрисидаги халқаро ва миллий қонунларни кўриб чиқиш;

- товарлар ва хизматларнинг халқаро таснифи;

- миллий ва халқаро тартиб-қоидалар бўйича товар белгиларига муҳофаза олиш;

- товар белгиларининг бир хиллиги, ўхшашлиги, сохталиги;

- товарлар ёки ишлаб чиқарувчилар тўғрисида нотўғри маълумот бериш; товар ва хизматларнинг бир хиллиги;

- таниқли белгилар;

- товар келиб чиққан жой номларини муҳофаза қилиш;

- савдо белгилари бўйича низоларни ҳал қилиш.


«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш»


Курс тингловчиларининг тоифалари

Илмий-тадқиқот, лойиҳалаш-конструкторлик, технологик ишланмалар билан шуғулланувчи, дастурий маҳсулотлар ва бошқа интеллектуал мулк объектларини яратувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари, патентшунослари учун.

Курс мақади:

Курс мақсади – муаллифлик ҳуқуқини жамоавий бошқариш ташкилотлари ходимлари, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектлари бўйича ҳуқуқ эгалари ташкилотлари, фан, адабиёт ва санъат асарлари муаллифлари, патент вакилларининг малакаларини ошириш. Курс охирида тингловчилар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларининг пайдо бўлиши ҳимояси билан боғлиқ муаммоларни билиб оладилар.

Курснинг асосий мазмуни

- муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги халқаро ва миллий қонунлар шарҳи;

- муаллифлик ҳуқуқининг умумий тамойиллари;

- фан ва адабиёт асарлари муаллифларининг ҳуқуқлари;

- аудиовизуал асарлар муаллифларининг ҳуқуқлари;

- муаллифлик ҳуқуқини жамоавий бошқариш тизимининг умумий хусусиятлари;

- муаллифлик ҳуқуқи объектларини лицензиялаш;

- муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги низоларни ҳал қилиш.


«Саноат намунаси ҳимояси»


Курс тингловчилари тоифалари

Илмий-тадқиқот, лойиҳалаш-конструкторлик, технологик ишланмалар билан шуғулланувчи, дастурий маҳсулотлар ва бошқа интеллектуал мулк объектларини яратувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари, патентшунослари учун.

Курснинг мақсади:

Курс илмий-тадқиқот муассасалари, олий таълим муассасалари, саноат корхоналари, инновацион марказлар, тадбиркорлар ассоциацияси ходимларининг, патент вакиллари, хусусий бизнес вакилларининг малакаларини оширишга қаратилган. Курс давомида саноат намунасига бериладиган талабномалар материалларини расмийлаштиришга ва энг яқин аналогларни излашга эътибор берилади. Курс охирида тингловчилар саноат намуналарига талабномаларни тўғри тайёрлашни ва саноат намуналарини ҳимоя қилиш соҳасида билимларга эга бўлишлари мумкин.

Курснинг асосий мазмуни

- саноат намуналарини ҳимоя қилиш соҳасидаги умумий билимлар;

- интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро ва миллий қонунлар шарҳи;

- саноат намунасининг тавсифини тайёрлаш хусусиятлари;

- талабнома материалларига қўйиладиган талаблар;

- саноат намунасининг халқаро таснифи;

- ИМА ва БИМТнинг online маълумотлар базаси;

- online маълумотлар базаларида қидирув олиб бориш имконияти;

- саноат намунасига патент олиш учун талашиш.


«Ихтиро ва фойдали моделларни ҳимоя қилиш»


Курс тингловчилари тоифалари

Илмий-тадқиқот, лойиҳалаш-конструкторлик, технологик ишланмалар билан шуғулланувчи, дастурий маҳсулотлар ва бошқа интеллектуал мулк объектларини яратувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари, патентшунослари, юристлар, бўлажак патент вакиллари ва барча қизиққан мутахассислар учун.

Курснинг мақсади:

Курс илмий-тадқиқот муассасалари, олий таълим муассасалари, саноат корхоналари, инновацион марказлари ходимларининг ва патент вакилларининг малакаларини оширишга қаратилган. Курс давомида талабнома материалларини расмийлаштиришга, патент қидирувига алоҳида эътибор берилади. Курс охирида тингловчилар қизиқтирган патент бўйича интернет тармоғининг қидирув тизимларидан фойдаланишлари мумкин

Курснинг асосий мазмуни

- жаҳон патент тизимининг умумий обзори

- интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро ва миллий қонунларни кўриб чиқиш;

- ихтиро/фойдали моделнинг тавсифи, реферати ва формуласини тайёрлаш хусусиятлари;

- чизмаларга қўйиладиган талаблар;

- халқаро патент таснифи;

- патент ва патент бўлмаган ҳужжатларни аниқлаш;

- ИМА ва БИМТнинг online маълумотлар базаси;

- online маълумотлар базаларида қидирув олиб бориш имконияти;

- патент олиш учун талашиш.