АБОНЕМЕНТ ПОЧТА ЖАВОНИ

– почта алоқаси объектларида ўрнатиладиган қулфланадиган қутичалардан иборат махсус жавон бўлиб, бу қутичалар ёзма хат-хабарларни, даврий босма нашрларни, почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағларининг почта ўтказмалари келганлиги тўғрисидаги хабарномаларни олиш учун адресатлар томонидан муайян муддатга ижарага олинади.

АБСOЛЮТ МOНAРXИЯ

(мутлaқ мoнaрxия) – дaвлaт тузуми, ҳeч қaндaй чeклoв билaн чeклaнмaгaн мoнaрx ҳoкимяти.

АБСЕНТЕИЗМ

(лот. absens/ absentis/ –қатнашмаган; инг. absenteeism) – жаҳон конституциявий амалиётида учрайдиган атама бўлиб, сайловда овоз бермаслик ва референдумда ихтиёрий катнашмасликни билдиради. Бунда ким депутат ёки давлат бошлиғи бўлиши, масала қандай ҳал қилиниши сайловчиларни қизиқтирмайди.

АБСОЛЮТИЗМ

(лот. absolutos – шaртсиз, мутлaқ) – aбсoлют мoнaрxия ҳукм сургaн Еврoпa тaриxининг бир дaври.

АВАНС (бўнак)

1) ходимга келгусида тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ҳисобидан амалга ошириладиган пул тўлови; Аванснинг миқдори корхона иш берувчиси томонидан ходимлар вакиллик органи билан келишилгани ҳолда белгиланади.

2) хизмат сафарига юборилаётган ходимга хизмат сафари харажатларини қоплаш учун олдиндан тўланадиган пул суммаси. Хизмат сафаридан қайтган ходим қилинган харажатлар ҳисоботини тақдим қилади ва ортиқча қилинган харажатлар тўлаб берилади, аванснинг сарфланмай қолган қисми эса, корхонага қайтарилиши лозим бўлади.

3) хўжалик эҳтиёжлари (масалан, бошқа жойдаги ишга юборилганда озиқ-овқат маҳсулотлари, инвентарлар сотиб олиш учун) берилган пул суммаси сарфланмасдан қолган қисми корхонага қайтариб берилиши лозим.

АВАРИЯ РЕЖИМИ

– электр энергетикаси объектлари ишлаши технологик параметрларининг ягона электр энергетикаси тизимининг ишончли ишлаб туриши бузилишига ва истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилиши чекланишига олиб келиши мумкин бўлган, йўл қўйиб бўлмайдиган бузилиш.

АВТОМАТДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ТОВАР СОТИШ

– товар автоматдан фойдаланиб сотиладиган ҳолларда автомат эгаси сотувчининг номи (фирма номи), у жойлашган манзил, иш тартиби, шунингдек сотиб олувчи товарни олиш учун амалга ошириши зарур бўлган ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни автоматга жойлаштириш ёки бошқача усулда сотиб олувчига тақдим қилиш йўли билан унга товар сотувчи тўғрисидаги ахборотни етказиши лозим.

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ

– транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган, уларнинг белгиланган тезликда, оғирликда, ўлчамларда муттасил ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, шунингдек, ушбу мажмуани жойлаштириш учун берилган ер участкалари ва мажмуа устидаги белгиланган доирадаги бўшлиқ.

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР

– йўл ҳаракатининг иштирокчилари бўлган ёки ажратилган минтақа ҳамда йўл бўйи минтақаси доираларида белгиланган тартибда рухсат этилган фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар.

АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ

– таркибига юридик ва жисмоний шахслар кирувчи, иқтисодиёт ва аҳолининг йўловчилар, багаж ва юкларни, шу жумладан, почтани автомобилда ташишга бўлган эҳтиёжларини таъминловчи ишлаб чиқариш-технология мажмуи.