ВАЗИР

(араб. - юк кўтарувчи) – ҳукумат аъзоси ҳамда маълум бир вазирликни бошқарувчи юқори мансабдор шахс.
ЎзРда В. ЎзР ВМнинг аъзоси ҳисобланади. ЎзР ВМнинг аъзолари Бош В.нинг такдимига биноан ЎзР Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади (ЎзР Конс.сининг 93-м.си).

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШЛАРИ

– Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қарорлари.

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРЛАРИ

– Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари.

ВАЗИРЛИК

– кўпчилик давлатларда давлатнинг марказий ижро ҳокимияти органи, иқтисодий, ижтимоий ва маданий фаолиятнинг айрим тармокларида давлат бошқарувини амалга оширади. ЎзР Президентининг “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 09.12.2003 й.даги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ, В.лар Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатига киритилган. ЎзР Конс.сининг 93-м.сига мувофиқ, янги В.ларни тузиш ва мавжудларини тугатиш ЎзР Президентининг ваколатига киради. Бу ҳакдаги ЎзР Президентининг Фармонлари ЎзР Олий Мажлисининг палаталари томонидан тасдиқланади.

ВАКИЛ

– ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил деб эътироф этган давлат органининг ҳужжатига асосан, ваколат берилган процесс иштрокчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жиноят иши юритувида қатнашувчи шахс.

ВАКИЛ

– суд ва бошқа органларда муайян ҳаракатлар (процессуал ҳаракатлар)ни ваколат берувчи номидан амалга ошириш ҳуқуқини олган шахс.

ВАКИЛЛАР ПАЛАТАСИ

– давлат бошқарувининг икки палатали парламент республикаларида парламентнинг қуйи палатаси. 1265 й. Англияда ташкил топган парламент, дастлаб бир палата лордлар палатасидан ташкил топган. 1343 й. ислоҳотлардан сўнг парламент икки палатали парламентга айлантирилиб, лордлар (вакиллар) палатаси ташкил этилган. Австралия, Белгия, Колумбия, АҚШ, Филиппин, Ямайка, Японияда қуйи палата, Малта, Янги Зеландия ва Парагвай давлатларида бир палатали парламент номи

ВАКИЛЛИК

– бир шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга ошириши. Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.

ВАКИЛЛИК ДЕМОКРАТИЯСИ

– демократия шаклларидан бири бўлиб, давлатни бошқаришда, давлат ва жамоат ишларида фуқароларнинг ўз вакиллари орқали иштирок этишидир. Вакиллик демократиясининг ёрқин ифодаси халқ депутатлари бўлиб, улар сайловчиларнинг вакилидир. Вакиллик демократияси асосида фуқароларнинг аксарият кўпчилиги давлат ва жамиятни бошқаришда ҳамда улар фаолиятида кенг иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

ВАКИЛЛИК ҲОКИМИЯТИ

– халқ ёки унинг бир қисми ўзи сайлаган вакилларнинг махсус коллегиал муассасаси (парламент, муниципал кенгаш)даги бирлашмасига аниқ белгиланган муддатга берган ваколатлар мажмуи, шунингдек ҳокимият вакиллик органлари мажмуи. "Вакиллик ҳокимияти" тушунчаси ҳокимият функциясидан ҳам кўра кўпроқ унинг табиатини, уни амалга ошириш усулини тавсифлайди. В.ҳ. қонун чиқарувчи ҳокимият б-н бир эмас, чунки ҳар қандай В.ҳ. ҳам қонунчилик ваколатига эга бўлавермайди (мас, В.ҳ.ни амалга оширувчи муниципал кенгашлар қонун чиқариш ҳуқуқига эга эмас) ва аксинча, ҳар қандай қонун чиқарувчи ҳокимият В.ҳ. томонидан амалга оширилавермайди (бунга мутлақ монархнинг қонун чиқарувчи ҳокимияти мисол бўла олади). Қолаверса, В.ҳ. ҳуқуқ ижодкорлиги ваколатидан ташқари, назорат, айрим ҳолларда бошқарув ваколатларига ва б. ваколатларга ҳам эга бўлади. В.ҳ.нинг хусусияти кўп жиҳатдан вакиллик тури (прин-ципи) б-н белгиланади. Конституциявий ҳуқуқ фанида табақавий, миллий (халқ), корпоратив, конфессионал, минтақавий ва этник вакиллик фарқланади.