ГАБИТОЛОГИЯ

– (грекча сўздан олинган бўлиб “гомо” – инсон, “логос” таълимот дегани). Инсоннинг ташқи қиёфа белгиларининг хусусиятларини ўрганувчи, криминалистик техниканинг бири соҳаси ҳисобланади.

ГАРОВ

– бир шахснинг бошқа шахсга мол – мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқ мажбуриятларни таъминлаш учун беришдир.

ГАРОВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИГАН ТАЛАБ

– шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлаш ҳисобланади.

ГАРОВ ВА УНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ АСОСЛАРИ

– бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулк ёки унга бўлган ҳуқуқнинг мажбуриятларини таъминлаш учун бериши гаровдир. Гаров туфайли гаров билан таъминланган мажбурият бўйича кредитор (гаровга олувчи) қарздор томонидан бу мажбурият бажарил­маган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи) нинг бошқа кредиторларига нисбатан ўз талабини имтиёзли қаноатлантирилишига ҳақли бўлади. Гаров шартнома ёки қонун асосида амалда юзага келади

ГАРОВ ТУРЛАРИ

– закалат, ипотека ва ҳуқуқлар гарови каби турлари бор. Гаровга қўйиладиган мулк гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига ўтказилганда гаров закалат, кўчмас мулкни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади.

ГАРОВГА ҚЎЙИЛГАН МОЛ -МУЛКНИ СОТИШ

– қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кимошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади. Гаровга қўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорда уни кимошди савдосида сотишни бир йилгача муддатга кечиктиришга ҳақли. Кечиктириш ушбу мол-мулкни гаровга қўйиш билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчларига таъсир қилмайди ҳамда қарздорни кредиторнинг кечиктириш даври мобайнида кўпайган зарари ва неустойкани ундиришдан озод қилмайди. Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма гаровга олувчининг гаров билан таъминланган талабидан ошиб кетса, фарқ гаровга қўювчига қайтариб берилади. Қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси сотилгунча хоҳлаган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг ижроси кечиктириб юборилган қисмини бажариб, ундирувни унга қаратишга ва уни сотишга барҳам бериши мумкин. Бу ҳуқуқни чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.

ГЕКТАР

– квадратнинг томони билан 100 м: 1 га = 10000 м² = 100 ар = 100 соток = 0,01 км² тенг бўлган майдоннинг метрлик ўлчов бирлиги.

ГЕН

– маълум бир хусусият ва аломатлар ривожланишини назорат қиладиган, ирсиятнинг структурали ва функционал бирлиги. Генлар мажмуини ота-оналар авлодларга кўпайиш вақтида беришади.

ГЕНОЦИД

(юнон. genos – насл, уруғ + лот. caedere – ўлдириш) – бирор миллий, ирқий ёки диний гуруҳни тўла ёки қисман йўқ қилиш ниятида амалга ошириладиган ҳаракатлар, сиёсат.

ГЕРБ

(полск. herb от нем. Erbe - мерос) – рамз, узоқ тарихдан бери бўлиб келаётган давлат, шажара ва ҳ.к.нинг белгиси. Г. рамзий тасвир сифатида аниқ қоидалар асосида ташкил этилади. Г.нинг тасвири тангаларга, ҳужжатларга, муҳрларга, штампларга, байроқ ва ҳ.к.га туширилади. Муҳрларга туширилган биринчи Г.лар XI а.га тааллуқлидир.