ЙИЛЛИК МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ

– Ўзбeкистoн Рeспубликaси Кoнституциясигa мувoфиқ ёллaниб ишлoвчи xoдимлaр учун кaфoлaтлaб қўйилгaн йиллик дaм oлиш вaқти (37-мoддa). Бу дaврдa xoдимнинг иш жoйи (лaвoзими, вaзифaси) ҳaмдa ўртaчa иш ҳaқи сaқлaб қoлинaди. Йиллик мeҳнaт тaътилининг энг кaм муддaти 15 иш кунидaн кaм бўлмaслиги, энг кўп муддaти 48 иш кунидaн кўп бўлмaслиги лoзим.

ЙИҒМА ИЖРО ИШИ ЮРИТИШ

– битта қарздорга нисбатан қўзғатилган мулкий тусга эга бўлган бир нечта ижро ҳужжати, шунингдек солидар жавобгар бўлган бир нечта қарздорга нисбатан бир ундирувчи фойдасига ундирув бўйича қўзғатилган ижро иши юритишлар йиғма ижро иши юритишга

ЙЎЛ

– транспорт воситалари қатнови учун қурилган ёки мослаштирилган ва худди шу мақсадда фойдаланиладиган ер минтақаси ёхуд сунъий иншоот юзаси.

ЙЎЛ -ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ

– транспорт воситасининг йўлдаги қатнови жараёнида содир бўлиб, фуқароларнинг ўлими ёки уларнинг соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланишига ёки бошқа тарзда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳодиса.

ЙЎЛ БЎЙИ МИНТАҚАСИ

– ажратилган минтақага туташган, чегараларида аҳоли хавфсизлигини ва транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун ердан фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланадиган ер участкаси.

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ

– одамлар ва юкларнинг транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи.

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ

– йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати.

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

– йўл-транспорт ҳодисалари юзага келиши сабабларининг олдини олишга, бундай ҳодисалар оқибатларининг оғирлигини енгиллатишга қаратилган фаолият.

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚАТНАШЧИСИ

– йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс.

ЙЎЛ ҲАРАКАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

– йўлларда ҳаракатни бошқариш бўйича ҳуқуқий, ташкилий-техникавий тадбирлар ва бошқарув ҳаракатлари мажмуи.