ЙЎЛОВЧИ

– йўл ҳужжатларига эга бўлган ва поездда сафар қилувчи фуқаро (жисмоний шахс).

ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ШАРТНОМАСИ

– йўловчи ташиш шартномаси бўйича ташувчи йўловчини, йўловчи багаж топширган бўлса – багажни ҳам белгиланган манзилга элтиб бериш ҳамда багажни олишга ваколат берилган шахсга топшириш мажбуриятини олади. Бунда йўловчи белгиланган йўл ҳақини, багаж топширган бўлса, багаж ташиш ҳақини ҳам тўлаш мажбуриятини олади. Йўловчи ва багаж ташиш шартномаси тузилганлиги тегишли чипта ва багаж паттаси билан тасдиқланади. Йўловчи тегишли транспорт устави ёки кодексида назарда тутилган тартибда: ўзи билан болаларни бепул ёки бошқа имтиёзли шартларда олиб юриш; белгиланган миқдор доирасида ўзи билан бепул багаж олиб юриш; белгиланган миқдор доирасида бепул, миқдордан ортиқчаси учун эса – тариф бўйича ҳақ тўлаб, ташиш учун багаж топшириш ҳуқуқига эга.

ЙЎРИҚНОМА

– вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив–ҳуқуқий ҳужжати бўлиб, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат.