КАДАСТР

– бирор нарса ёки одамларнинг рўйхати, реестри, масалан, солиқ тўловчи ердан фойдаланувчиларнинг ҳисоби.

КАЗУС

– шахснинг хоҳиш–иродасидан қатъи назар, юз берадиган ва шу сабабли муайян шароитда кўзда тутилиши мумкин бўлмаган воқеа.

КАЛИБР

– ўқ отиш қуроли нилининг бир-бирига қарама-қарши томонлари оралиғи катталиги.

КАМ АҲАМИЯТЛИ ҚИЛМИШ

– қилмишда ушбу Кодексда назарда тутилган аломатлар расмий жиҳатдан мавжуд бўлса-да, лекин у ижтимоий хавфли, ғайриқонуний ёки айбли бўлмаслиги.

КАМЕРАЛ НАЗОРАТ

– солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида амалга ошириладиган назорат.

КАНОНИК ҲУҚУҚ

– черков канонларида, яъни черков томонидан белгиланган ва черков тузилиши, черков муассасаларини, черков билан давлат ўртасидаги муносабатлар, шунингдек, диндорлар ҳаётига тааллуқли бўлган қоидаларда ўз ифодасини топган нормалар мажмуи.

КАПИТАЛ МАБЛАҒЛАР

– муайян мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида шикллантирилган ва йўналтирилган маблағлар.

КАРЦЕР

– жазони ўташ тартибини ашаддий бузувчи маҳкумлар умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига олти ойгача, аёллар сақланадиган колонияларда эса - уч ойгача бўлган муддатга ўтказиб қўйилади. Карцерларда маҳкумларга учрашув, телефон орқали сўзлашув, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланиш тақиқланади (ЖИК 109-м).

КАСАБА УЮШМАЛАРИ

– ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларидаги фаолият турига қараб, ўз аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш учун муштарак манфаатлар билан боғланган меҳнаткашларни бирлаштирадиган кўнгилли жамоат ташкилоти. Меҳнаткашлар корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ва бошқа иш жойларида касаба уюшмалари тузишга ҳақлидирлар. Касаба уюшмалари ўз фаолиятида давлат бошқарув идораларидан, хўжалик идораларидан, сиёсий ва бошқа жамоат ташкилотларидан мустақилдирлар, улар олдида ҳисобдор эмаслар ва улар томонидан назорат қилинмайдилар. Касаба уюшмалари ўз уставларида белгиланган мақсадларга ва вазифаларга мувофиқ равишда бошқа мамлакатларнинг касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш, ўз хоҳишига кўра халқаро ва бошқа касаба уюшмалари бирлашмаларига ва ташкилотларига кириш ҳуқуқига эгадирлар.

КАСАЛЛИК (МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК) ВАРАҚАСИ

– ходимнинг меҳнатга вақтинча қобилиятсизлигини тасдиқловчи ҳужжат. Кўп ҳолларда касаллик варақаси меҳнатга қобилиятсиз ходимларга берилади. Вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари К.в. асосида берилади.