ЛАВОЗИМДАН ЧЕТЛАШТИРИШ

– процессуал мажбурлов чораси бўлиб, башарти айбланувчи, судланувчи ўз иш жойида қолса, у жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга, жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплашга тўсқинлик қилади ёки жиноий фаолиятини давом эттиради деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд унга нисбатан мазкур чорани қўллайди.

ЛАТЕНТ ЖИНОЯТЧИЛИК

– жиноий қилмишнинг такроран содир этилишига асосланади ва: судланганлик ҳолати тугатилмаган ёки олиб ташланмаган; муқаддам судланган; жиноят учун жазони ўтаётган; муқаддам содир этилган жиноят учун ҳар хил сабабларга кўра жавобгарлик қўлланмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятларни қамраб олади.

ЛЕГАЛИЗАЦИЯ

– маълум бир ташкилотнинг фаолиятига рухсат берилиши; маълум бир актга ёки фаолиятга юридик куч бериш.

ЛЕГАЛЛАШТИРИШ

– 1) муайян ташкилот фаолиятига рухсат бериш, бирор–бир ҳужжат, ҳаракатга юридик куч бериш; 2) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш; 3) ноқонуний йўл билан қўлга киритилган маблағ ва мулкни легаллаштириш, жиноий даромадларни легаллаштириш ва бошқ.

ЛЕГИТИМЛИК

–(лот. legitimus - қонунга мувофиқ, қонуний) –давлатда фаолият олиб бораётган ҳокимият институтларининг мамлакат аҳолиси, унинг катта гуруҳлари, жамоатчилик (шу жумладан, чет эл жамоатчилиги) томонидан ижобий баҳоланишини, уларнинг қонунийлигининг тан олинишини англатадиган сиёсий-ҳуқуқий тушунча.

ЛЕГИТИМЛИЛИК

– (лотин. legitimus–қонунга мувофиқ, қонуний) – давлатда фаолият олиб бораётган ҳокимият институтларининг мамлакат аҳолиси, унинг катта гуруҳлари, жамоатчилик (шу жумладан чет эл жамоатчилиги) томонидан ижобий баҳоланиши, уларнинг қонунийлиги тан олинишини англатадиган сиёсий ҳуқуқий тушунча.

ЛИБЕРАЛИЗМ

– французча сиёсий оқим ва мафкуравий йўналиш бўлиб, сиёсий ҳаётни шахс ҳуқуқлари ифодаси ва ҳимояси билан чамбарчас боғлиқликда бўлган жараёндир.

ЛИЗИНГ ШАРТНОМАСИ

– лизинг берувчи(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи(ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади

ЛИЦЕНЗИАТ

– фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш лицензияси бўлган юридик ёки жисмоний шахс.

ЛИЦЕНЗИЯ

– лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ).