МOНAРXИЯ

(лoт. monarchia грeк. – “бирлик”, “яккa бoшқaрув”, “яккa ҳoкимият”) – дaвлaтнинг oлий ҳoкимияти яккa бир шaxс – мoнaрx (қирол, пoдшo, импeрaтoр, гeрцoг, султoн, aмир вa ҳк.) гa тeгишли бўлгaн бoшқaрувнинг бир шaкли.

МАГИСТРАЛЬ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ

– электр энергиясининг минтақалараро ва (ёки) давлатлараро узатилишини таъминлаш учун фойдаланиладиган электр тармоғи хўжалиги объектлари мажмуи.

МАДАНИЙ ҲУҚУҚЛАР

– инсоннинг алоҳида ҳуқуқ ва эркинликлар мажмуи, у инсоннинг маданий ва илмий ҳаёт соҳасидаги Конс. ёки қонунлар б-н кафолатланган имкониятларини ифодалайди.

МАЖБУРИЙ ДАВЛАТ СУҒУРТАСИ

– фуқароларнинг ижтимоий манфаатларини ва давлатнинг манфаатларини таъминлаш мақсадида қонунда ҳаёт, соғлиқ ва мол-мулкнинг мажбурий давлат суғуртаси белгилаб қўйилиши мумкин. Мажбурий давлат суғуртаси ана шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Мажбурий давлат суғуртаси бевосита суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида унда кўрсатилган давлат суғурта ташкилотлари ёки давлатнинг бошқа ташкилотлари (суғурталовчилар) томонидан амалга оширилади. Ушбу бобнинг қоидалари, агар суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса ва суғурта бўйича мавжуд муносабатлар моҳиятидан келиб чиқмаса, мажбурий давлат суғуртасига нисбатан қўлланилади.

МАЖБУРИЙ ИЖРО ЭТИШ ОРГАНЛАРИ

– Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти органларининг суд ижрочилари.

МАЖБУРИЙ КЕЛТИРИШ

– гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг, жабрланувчининг, гувоҳнинг процессуал ҳаракатларда ёки суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун, башарти улар узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортганлиги аниқланган тақдирда, қўлланиладиган процессуал мажбурлов чораси.

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ

– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига кўра бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.
Қуйидаги ишлар, яъни:
ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида;
фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда;
суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан;
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди.

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ

– яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Кишиларнинг ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаслиги уларни жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.

МАЖБУРИЙ СУҒУРТА

– қонунда қуйидагиларни суғурта қилиш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин:
қонунда кўрсатилган бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулки уларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши эҳтимолини назарда тутиб, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши ёхуд бошқа шахслар билан тузилган шартномаларнинг бузилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ўзининг фуқаровий жавобгарлиги хавфи.
Суғурта қилдирувчи бўлиш мажбурияти қонун билан унда кўрсатилган шахслар зиммасига юкланади.
Қонунда мажбурий суғуртанинг бошқа турлари ҳам белгиланиши мумкин.
Фуқарога ўз ҳаёти ёки соғлиғини суғурталаш мажбурияти қонун билан юклатилиши мумкин эмас.

МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА ШАРТНОМА ТУЗИШ

– фуқаролик қонун-ҳужжатларига мувофиқ оферта йўлланган тараф учун шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолларда шартнома тузишдир. Бу тараф оферта олинган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси билдириш йўллаши керак. Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай билдириш олинган ёки акцепт учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли. Шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаётган тараф шу туфайли етказилган зарарларни бошқа тарафга тўлаши керак.