РEГEНЛИК

– (лoт. Regence – бoшқaрувчи) – дaвлaтни жaмoaвий ёки яккaбoшчилик aсoсидa вaқтинчaлик мoнaрx ўрнигa у бетоблик вақтида вa ишда бўлмaгaндa бoшқaриш.

РАД ҚИЛИШ

– фуқаролик, хўжалик, жиноий суд ишларини юритишда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан судья, прокурор, суд котиби, эксперт, мутахассис, таржимонни ишда иштирок этишини четлатишдир. Рад қилиш асослари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, Хўжалик процессуал кодекси, Жиноят процессуал кодексида белгиланган.

РАД ҚИЛИШЛАР

– муайян процесс иштирокчиларининг жиноят иши юритувида иштирок этишга монелик қиладиган асослар мавжуд бўлганда, мазкур иштирокчи ўз-ўзини рад этиши ёки рад этилиши зарур.

РАДИАЦИЯВИЙ АВАРИЯ

– ускуна носозлиги, ходимлар (персонал)нинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар туфайли келиб чиққан, фуқароларнинг белгиланган нормалардан кўпроқ нурланиш олишига ёки атроф-муҳитнинг радиоактив ифлосланишига олиб келиши мумкин бўлган ёхуд олиб келган ионлаштирувчи нурланиш манбаи устидан бошқарувнинг издан чиқиши.

РАДИАЦИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИК

– фуқаролар ва атроф-муҳитнинг ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофазаланганлик ҳолати.

РАДИОАКТИВ МОДДА

– бу ядро материалига оид бўлмаган жуда кўп миқдорда радионуклиддан иборат бўлган ионлаштирувчи нурларни чиқарувчи модда, шунингдек, шундай кимёвий элементки, унда ҳамма изотоплар радиоактив ҳисобланади.

РАДИОАКТИВ ЧИҚИНДИ

– бу амалий қийматга эга бўлмаган кимёвий элементларнинг радиоактив изотопидан иборат бўлган чиқинди.

РАСТРАТА

– қонунга хилоф равишда ўзганинг мулкини сотиш, сарфлаш, истеъмол қилиш, ҳадя қилиш ва бошқа йўллар билан бегоналаштириш.

РАТИФИКАЦИЯ

(лот. Ratificatio, ratus – хал қилинган, тасдиқланган + facere – қилмоқ) тасдиқлаш, ҳар бир томон махсус орган томонидан тасдиқлаш орқали ҳужжатга юридик куч бериш жараёни (масалан, шартномага). Р. қилингунга қадар бундай ҳужжат р. қилмаган тараф учун юридик кучга эга бўлмайди. Р. – халқаро шартномаларни шу шартнома иштирокчиси бўлган давлат томонидан тасдиқлаш. Шартнома р. қилингач, кучга киради. Ўзбекистонда халқаро шартномалар Олий Мажлис томонидан р. қилинади.

РАҚАМЛАШ РЕЖАСИ

– операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчиларнинг охирги (терминал) асбоб-ускуналари ўртасидаги аниқ рақамларнинг берилиши.