САБАБИЙ БОҒЛАНИШ
– сабабни ифодаловчи ижтимоий хавфли қилмиш ҳамда натижани ифодаловчи ижтимоий хавфли оқибат ўртасидаги алоқадир.
САВДО -САНОАТ ПАЛАТАСИ
– тадбиркорлик фаолияти субъектларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилоти.
САВДО ФАОЛИЯТИ
– қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолият.
САВДО ФАОЛИЯТИ
– қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолият.
САВДОДАГИ ТЕХНИК ТЎСИҚЛАР
– маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда мавжуд бўлган тафовутлари ёки ўзгаришлари оқибатида савдода юзага келадиган тўсиқлар.
САЙЛОВ
– овоз бериш ёрдамида давлат органлари ва ўзини-ўзи бошқариш органларини шакллантириш.
САЙЛОВ БИРЛАШМАЛАРИ
– хорижий мамлакатларда сайлов жараёнида номзодларни илгари сурадиган сиёсий партияларнинг блоклари. ЎзРда С.б. дейилганда умумдавлат миқёсида фаолият юритадиган сиёсий жамоат бирлашмаларини тушуниш мумкин.
САЙЛОВ БЛОКИ
– сайловда иштирок этиш учун икки ва ундан ортиқ жамоат бирлашмалари ва партияларнинг ихтиёрий бирлашуви.
САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНИ
– белгиланган шаклда тасдиқланган, яширин овоз бериш учун мўлжалланган сайлов ҳужжати. С.б.лари расмий ва норасмийлиги билан фарқланади (Францияда С.б. ўз номзодини қўядиган партиялар, номзодлар томонидан чиқарилади; Норвегияда сайловчи оддий оқ қоғоздан фойдаланиши мумкин).
САЙЛОВ ГАРОВИ
– депутатликка номзодларни рўйхатга олишда қатор хорижий мамлакатлар қонуни бўйича номзод давлатга пул суммаси топшириши лозим ва у округ бўйича белгиланган сондан кам овоз тўпласа, унга бу пуллар қайтарилмайди.