ТEOКРAТИК ДAВЛAТ

– давлат бошқарувининг мутлоқ монархия шакли бўлиб, бундай бошқарув шакли мавжуд бўлган давлатларда монарх ҳам сиёсий, ҳам диний ҳокимиятга эга бўлади.

ТАБИАТ

– табиий, объектив мавжудлик; инсон онгидан мустақил равишда мавжуд бўлган моддий ҳаётнинг тадрижий ривожланиши натижаси; яшил табиат – ҳуқуқий муҳофаза (оламдан фарқли ўлароқ).

ТАБИАТ ЁДГОРЛИКЛАРИ

– давлат муҳофазасига олинган экологик-маданий, реликтга оид ва илмий аҳамиятга эга ноёб ва диққатга сазовор
фойдаланишдан чиқарилган табиий объектлар;
- тирик ёки жонсиз табиатнинг илмий, маданий, тарихий меъморчилик ёки эстетик жиҳатдан ноёб бўлган, камёб ва диққатга сазовор объектларга эга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд;
- табиат ёдгорликлари сифатида шаршара, ноёб дарахтни эътироф этиш мумкин. Бўлиниш мезонлари (хили бўйича: ботаник, геологик, гидрогеологик, зоологик ва мажмуавий).

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

– табиий бойликларни сақлаш ва қайта тиклаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш таъминловчи, хўжалик фаолиятининг инсон саломатлигига салбий таъсирини олдини олувчи одам фаолияти ва атроф табиий муҳит ўртасида рационал ўзаро таъсирини сақлаб туришга йўналтирилган чора-тадбирлар тизими.

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

– табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат назоратини ҳамда тармоқлараро бошқарувни амалга оширувчи, идоралардан устун турувчи ва мувофиқлаштирувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига бўйсунган махсус ваколатли орган.

ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯ СУБЪЕКТИ

– табиий монополия субъекти - табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) билан банд бўлган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс).

ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР

– бу товар бозорининг ҳолати бўлиб, унда технологик хусусиятлар туфайли муайян товарлар (ишлар, хизматлар) турларига бўлган талабни қондиришнинг рақобатли шароитларини яратиш мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслиги.

ТАБИИЙ ОБЪЕКТЛАР

– келиб чиқиши бўйича табиий характерга эга, нархга эга бўлмаган, табиий экологик тизимда ўз ҳолати, экологик, иқтисодий, маданий-соғломлаштириш функциясини бажариш ҳусусияти билан ажралиб турадиган таббий муҳитнинг қонун муҳофазасидаги таркибий қисми.

ТАБИИЙ РАДИАЦИЯВИЙ ФОН

– космик нурланиш орқали ҳамда ерда, сувда, ҳавода, биосферанинг бошқа элементларида, озиқ-овқат маҳсулотларида ва инсон организмида табиий равишда тақсимланган табиий радионуклидларнинг нурланиши орқали ҳосил бўладиган нурланиш дозаси.

ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР

– кенг маънода – инсон эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи табиий бойликлар, тор маънода – моддий ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондиришнинг табиий манбалари;
– тирик ва жонсиз табиатнинг объект ва тизимлари мажмуаси, инсон атрофидаги ҳамда жамият ишлаб чиқариши жараёнида фойдаланаладиган одам ва жамиятнинг моддий ва маданий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи табиий муҳитнинг таркибий қисмлари.