ЦЕНЗУРА

– босмадан чиқарилган маҳсулотнинг мазмуни, унинг чоп этилиши ва тарқатилиши устидан, шунингдек, саҳна асарлари, радио эшиттиришлар ва телевизион кўрсатувлар, баъзида эса, шахсий ёзишмаларнинг мазмуни ҳамда ижроси устидан расмий ҳокимият идораларининг назорат олиб бориши. Бундан мақсад – ўша ҳокимият идоралари томонидан зиён етказувчи ёки номаъқул деб ҳисобланган ғоялар ва маълумотлар (давлат ва жамият манфаатларига зид) тарқатилишини тақиқлаш ёки чеклашдан иборат. Кўплаб замонавий конституцияларда ахборот эркинлиги эътироф этилиб, цензура тўғридан-тўғри тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасига кўра Ўзбекистонда цензурага йўл қўйилмайди.

ЦЕССИЯ

– халқаро шартнома асосида давлат ҳудудининг бир қисмини бошқа давлатга бериш.