ЯГОНА ФУҚАРОЛИК

– Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг асосий принципи бўлиб, Конституциянинг 21-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади. Ушбу модданинг учинчи қисмида Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси, айни вақтда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланиши тўғрисидаги қоида мустаҳкамланган.

ЯГОНА ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ТИЗИМИ

– электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар, магистраль электр тармоқлари, ҳудудий электр тармоқлари мажмуи ва уларнинг тезкор-диспетчерлик бошқаруви.

ЯДРОВИЙ ХАВФСИЗЛИК

– ядровий материалдан хавфсиз фойдаланишни таъминловчи чора-тадбирлар мажмуи.

ЯККА МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ

– кoрxoнaлaрдa xoдим вa иш бeрувчи ўртaсидa мeҳнaт шaртнoмaси шaртлaрини aмaл қилиши, мeҳнaт қoнунлaрининг тaтбиқ этилиши билaн бoғлиқ ҳoлдa юзaгa кeлaдигaн, xoдим ҳaмдa иш бeрувчининг ўзaрo музoкaрaлaри йўли билaн ҳaл этишнинг илoжи бўлмaгaн кeлишмoвчиликлaр.

ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКА ИШИ

– ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилаларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек, уларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишининг олдини олишга доир фаолият.

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР

– тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахс.

ЯЛПИ МАЖЛИС

– вакиллик ҳокимияти органлар фаолиятининг муҳим шакли. Бунда парламент, унинг палаталари ёки бошқа вакиллик органи тўла таркибда йига лади. Мазкур вакиллик органи ваколатига кирадиганҳим масалалар, мас, раҳбар мансабдор шахс ва органларни сайлаш, бюджетни тасдиқлаш, ваколатларни бериш ва ш.к. бўйича қарорлар фақат я.м.да қабул қилинади. Парламент ёки унинг палатаси ишини ташкил этишда я.м.лар муҳим ўрин тутади. Я.м. ўтказиш тартиби парламент, унинг палатаси регламенти б-н тартибга солинади. Я.м.ларда қарор қабул қилиш кворум, яъни мажлисга йиғилган парламент, унинг палаталари аъзоларининг энг минимал сони керак бўлади. Мас, Япония Конс.га кўра, парламентнинг ҳар бир палатаси ўз ишини аъзолар умумий сонининг камида '/3 қисми ҳозир бўлгандагина бошлаши мумкинлиги кўрсатилган. Парламент палаталари я.м.лари, одатда, очиқ бўлади, айрим ҳолларда ёпиқ мажлислар ҳам ўтказилиши мумкин. Мас, Германия Федератив Республикаси Асосий қонуни (Конс.)нинг 42-м.га кўра, мажлислар очиқ тарзда ўтказилади. Бундестаг (қуйи палата) аъзоларининг ўндан бир қисми ёки Федерал ҳукуматнинг таклифи б-н, бунда агар Бундестаг депутатларининг '/2 қисми розилик берсагина ёпиқ тарзда ўтказилиши мумкин. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ЎзР Қонунининг 3-м.сига мувофиқ, Сенат фаолиятининг ташкилий шакли унинг заруратга қараб, лекин йилига камида уч марта ўтказиладиган мажлисларидир. Сенат мажлислари, агар уларнинг ишида сенаторлар умумий сонининг камида ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. ЎзР Конс.сини, конституциявий қонунларни маъқуллаш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши шарт.

ЯНГИ ДАЛИЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

– ишда иштирок этувчи шахслар фуқаролик ишини судда кўриш жараёнида янги ашёвий ва ёзма далилларни тақдим этишлари, суд эса талаб қилиб олиши мумкин.

ЯНГИ ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАР

– қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мумкин. Конуний кучга кирган суд қарорлари ФПКнинг 362-моддаси талабларига мувофиқ, шу қарорни чиқарган суд томонидан кўрилади. Ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун қуйидагилар асос бўлади: аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар; суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ва ноқонуний, асоссиз ёки адолатсиз қарор чиқарилишига сабаб бўлган ҳолатлар, яъни гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрсатуви, экспертнинг била туриб берган ёлғон хулосаси, атайин нотўғри қилинган таржима, қалбаки ҳужжатлар ёки ашёвий далиллар; суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ёки судьяларнинг муайян ишни кўришда содир этган жиноий қилмишлари; суд чиқарган ҳал қилув қарори, ҳукм, ажрим ёки қарорнинг ёхуд шу ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор чиқарилишига сабаб бўлган бошқа органлар қарорининг бекор қилиниши асос бўлади. Шунингдек, ХПКнинг 204-м.га кўра, хўжалик суди ўзи қабул қилган ва қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун қуйидагилар асос бўлади: аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар бергани, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса бергани, таржимоннинг била туриб нотўғри таржима қилгани, ҳужжатлар ёки ашёвий далилларнинг сохталиги, бу ҳол суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ва ноқонуний ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; ишда иштирок этувчи шахслар ёхуд улар вакиллари ёки улар вакилларининг ёхуд судьяларнинг шу ишни кўриш вақтидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган жиноий қилмишлари; ушбу ҳал қилув қарорини қабул қилишга асос бўлган хўжалик судининг ҳужжати ёки суднинг ҳал қилув қарори, ҳукми ёхуд бошқа органнинг қарори бекор қилинганлиги.

ЯРАШИЛГАНЛИК МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ

– шаxс оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун судланганлиги бўлмай туриб, ЖК 661-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиб, айбини бўйнига олган, жабрланувчи билан ярашган ва етказилган зарарни қоплаганда қўлланиши мумкин бўлган жазодан озод қилишнинг бир тури