АБОНЕМЕНТ

иқтисодий жиноятларни содир этиш учун узоқ муддатда жиноий «бизнес»ни (олдиндан белгиланган ташкилот (фирма) ташкил этиш, уларга хизмат кўрсатадиган ҳудудда ва чекланган вақт ичида хавфсиз тарзда юритилишини таъминлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига бериладиган “ҳақ” миқдори.

АВТОБУС

сайловчиларни турли даражадаги сайлов ёки референдумларда ўз фойдасига эрта овоз бериш учун пора беришнинг ноқонуний шаклларидан бири (сиёсий технологиялар). Унинг мазмуни оддий: сайловчилар одатдаги тарзда (одатда автобусда) «керак» номзод учун вақтидан олдин овоз бериш учун сайлов участкасига олиб борилади. Овоз беришдан олдин ёки дарҳол бу каби сайловчиларга «гуманитар ёрдам» берилади, баъзан бироз пул ёрдами берилади.

АХБОРОТ ТИЗИМИ ПОРАХЎРЛИГИ

оммавий ахборот воситалари тизими ходимлари томонидан келишилган маълум бир “ҳақ” ёки “тўлов” эвазига ҳақиқий ҳолатга зид ахборотларни тарқатиши, яъни, буюртма асосида “оқ” ёки “қора” пиарни таъминлашлари.

АХЛОҚИЙ КОРРУПЦИЯ

бу давлат, ёки маҳаллий ҳокимият органи мансабдор шахсининг шахсий таъсири воситасида ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиши.

АҲОЛИНИ КОРРУПЦИЯЛАШИШ ДАРАЖАСИ

маълум бир аҳоли сонига тўғри келадиган (одатда 100 минг киши) коррупция ҳолатлари, (коррупциялашиш коэффициенти), фуқароларнинг коррупциявий фаоллиги (коррупция фаоллиги индекси) ва унинг даврийлиги каби кўрсаткичларда ифодаланадиган аҳолини коррупцияга оид ҳуқуқбузарликка мойиллик миқдори.

БИЗНЕСДАГИ КОРРУПЦИЯ

хўжалик юритувчи субъектлар, тижорат ташкилотларида содир этиладиган коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар.

БИЗНЕСНИ ЭГАЛЛАБ ОЛИШ

коррупциянинг бир кўриниши бўлиб, бунда, мансабдор шахслар томонидан мунтазам равишда даромад олиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан ўз назоратини ўрнатадилар.

БРИЛЛИАНТ ЁҚАЛИЛАР

давлат бошқаруви, сиёсий ва иқтисодиётнинг юқори эшелондаги мансабдор шахснинг касбий фаолияти билан боғлиқ коррупцияни, давлат бошқаруви, иқтисодий ва сиёсий соҳадаги жиноятларни ортиқча шов-шувсиз содир этиши.

БЮДЖЕТ ЁКИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ФОНД МАБЛАҒЛАРИДАН КЎП МИҚДОРДА МАҚСАДСИЗ ФОЙДАЛАНИШ

бюджет ташкилоти, муассасаси томонидан молия йилида бюджет ёки бюджетдан ташқари фонд маблағларидан белгиланган миқдоридан энг кам иш ҳақининг 300 баробари ва ундан ортиқ миқдорини бюджет интизомини бузиб бошқа мақсадлар учун ишлатиши.

БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ МАҚСАДСИЗ САРФЛАШ

мамлакат жиноят қонунчилигида жазо белгиланган жиноят бўлиб, унинг объектив томони бюджет маблағларини қабул қилувчининг мансабдор шахси бюджет маблағларини олувчилар томонидан тасдиқланган бюджет, бюджетни расмийлаштириш, бюджет маблағларини тақсимлаш, уларни тақсимлаш тўғрисидаги хабарнома, даромадлар ва харажатлар сметаси ёки бюджет маблағларини олиш учун асос бўлган бошқа ҳужжат билан белгиланган мақсадларга мувофиқ бўлмаган мақсадлар учун кўп миқдорда сарфлашдир.