АБОНЕМЕНТ

иқтисодий жиноятларни содир этиш учун узоқ муддатда жиноий «бизнес»ни (олдиндан белгиланган ташкилот (фирма) ташкил этиш, уларга хизмат кўрсатадиган ҳудудда ва чекланган вақт ичида хавфсиз тарзда юритилишини таъминлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига бериладиган “ҳақ” миқдори.

АВТОБУС

сайловчиларни турли даражадаги сайлов ёки референдумларда ўз фойдасига эрта овоз бериш учун пора беришнинг ноқонуний шаклларидан бири (сиёсий технологиялар). Унинг мазмуни оддий: сайловчилар одатдаги тарзда (одатда автобусда) «керак» номзод учун вақтидан олдин овоз бериш учун сайлов участкасига олиб борилади. Овоз беришдан олдин ёки дарҳол бу каби сайловчиларга «гуманитар ёрдам» берилади, баъзан бироз пул ёрдами берилади.

АХБОРОТ ТИЗИМИ ПОРАХЎРЛИГИ

оммавий ахборот воситалари тизими ходимлари томонидан келишилган маълум бир “ҳақ” ёки “тўлов” эвазига ҳақиқий ҳолатга зид ахборотларни тарқатиши, яъни, буюртма асосида “оқ” ёки “қора” пиарни таъминлашлари.

АХЛОҚИЙ КОРРУПЦИЯ

бу давлат, ёки маҳаллий ҳокимият органи мансабдор шахсининг шахсий таъсири воситасида ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиши.

АҲОЛИНИ КОРРУПЦИЯЛАШИШ ДАРАЖАСИ

маълум бир аҳоли сонига тўғри келадиган (одатда 100 минг киши) коррупция ҳолатлари, (коррупциялашиш коэффициенти), фуқароларнинг коррупциявий фаоллиги (коррупция фаоллиги индекси) ва унинг даврийлиги каби кўрсаткичларда ифодаланадиган аҳолини коррупцияга оид ҳуқуқбузарликка мойиллик миқдори.