БИЗНЕСДАГИ КОРРУПЦИЯ

хўжалик юритувчи субъектлар, тижорат ташкилотларида содир этиладиган коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар.

БИЗНЕСНИ ЭГАЛЛАБ ОЛИШ

коррупциянинг бир кўриниши бўлиб, бунда, мансабдор шахслар томонидан мунтазам равишда даромад олиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан ўз назоратини ўрнатадилар.

БРИЛЛИАНТ ЁҚАЛИЛАР

давлат бошқаруви, сиёсий ва иқтисодиётнинг юқори эшелондаги мансабдор шахснинг касбий фаолияти билан боғлиқ коррупцияни, давлат бошқаруви, иқтисодий ва сиёсий соҳадаги жиноятларни ортиқча шов-шувсиз содир этиши.

БЮДЖЕТ ЁКИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ФОНД МАБЛАҒЛАРИДАН КЎП МИҚДОРДА МАҚСАДСИЗ ФОЙДАЛАНИШ

бюджет ташкилоти, муассасаси томонидан молия йилида бюджет ёки бюджетдан ташқари фонд маблағларидан белгиланган миқдоридан энг кам иш ҳақининг 300 баробари ва ундан ортиқ миқдорини бюджет интизомини бузиб бошқа мақсадлар учун ишлатиши.

БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ МАҚСАДСИЗ САРФЛАШ

мамлакат жиноят қонунчилигида жазо белгиланган жиноят бўлиб, унинг объектив томони бюджет маблағларини қабул қилувчининг мансабдор шахси бюджет маблағларини олувчилар томонидан тасдиқланган бюджет, бюджетни расмийлаштириш, бюджет маблағларини тақсимлаш, уларни тақсимлаш тўғрисидаги хабарнома, даромадлар ва харажатлар сметаси ёки бюджет маблағларини олиш учун асос бўлган бошқа ҳужжат билан белгиланган мақсадларга мувофиқ бўлмаган мақсадлар учун кўп миқдорда сарфлашдир.

БЮРОКРАТИК ПРОТЕКЦИОНИЗМ

жамоат идоралари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида уюшган ёки бир гуруҳнинг ғаразли манфаатларини амалга ошириш учун шаклланган мансабдор шахсларнинг норасмий тузилмаси ( “ўз жамоаси»).