ВАКОЛАТНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИБ ОЛИНГАН ФОЙДА (АФЗАЛЛИК)

мансаб ваколатидан фойдаланиб олинган мулк, хизмат ёки имтиёз шаклида, шунингдек, мулкий ва мулкий бўлмаган бошқа ҳар қандай фойда (афзаллик).

ВЕРТИКАЛ КОРРУПЦИЯ

бу атама икки маънода ишлатилади. 

Биринчидан, юридик ва жисмоний шахслардан олинган ноқонуний мукофотнинг бир қисмини юқори даражадаги мансабдор шахсларга ўз хавфсизлигини таъминлаш ва коррупция фаолиятини давом эттириш учун бериб боришдир.

Иккинчидан, давлат органида коррупциявий фаолиятни амалга оширувчи ҳар икки томон ҳам бир соҳага мансуб бўлиб, қуйи давлат органининг мансабдор шахси порани ўз бошлиғига бериб боради, бошлиқ эса қуйи орган раҳбарини коррупция фаолиятини ҳимоялайди ёки унга қўшимча молиявий, моддий ва бошқа ресурслар, ваколат ва бошқа имкониятлар берилишини таъминлайди.

Бу коррупциянинг энг хавфли тури бўлиб, ушбу турдаги коррупция, одатда, юқори ва қуйи коррупция ўртасида кўприк вазифасини бажаради. Натижада коррупциянинг уюшган шакллари ва коррупция тармоқларини шаклланишига сабаб бўлади.

ВИКТИМОЛОГИК

виктимологик ҳолатлар билан боғлиқ коррупция жиноятлари ва ушбу тоифадаги коррупция жиноятлари қурбонларини ҳимоя қилиш ҳамда уни келтириб чиқарувчи омилларни олдини олиш, бартараф этишга йўналтирилган тадбирлар

ВИКТИМОЛОГИЯ

 (лотинча “victima” – жабрдийда, "logos" – фан маъносини англатади) шахснинг виктимологик хусусиятлари (жиноятчиликга қарши курашишга қодир бўлмаганлиги, камсуқумлиги, соддалиги, ўта ишонувчанлиги кабилар) сабабли жиноят қурбонига айланишини ўрганадиган фан йўналиши.