МАИШИЙ КОРРУПЦИЯ

фуқароларга давлат ва унинг органлари, муассасалари ёки давлат номидан иш юритадиган жисмоний ва юридик шахслар томонидан тиббий, маърифий ва бошқа хизматларни кўрсатишда намоён бўладиган коррупция ҳолати.

МАНCАБДОРЛИК КОРРУПЦИЯСИ

давлат ёки маҳаллий ҳокимият органлари мансабдор шахсининг эгаллаган лавозимига тегишли профессионал фаолият учун ноқонуний тарзда асосий ёки қўшимча даромад олиши.

МАНСАБ CОХТАКОРЛИГИ

давлат органлари ёки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари мансабдор шахслари ёхуд хизматчилари томонидан ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этишга оид коррупция жинояти.

МАНСАБ СОВУҚҚОНЛИГИ ОҚИБАТИДА ЕТКАЗИЛГАН КАТТА МИҚДОРДАГИ ЗАРАР

бу давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари томонидан зиммасига юклатилган вазифа ижросига совуққонлик қилиши натижасида хатти-ҳаракати оқибатида энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдорда етказилган моддий зарар.

МАНСАБДОР РЕНТАСИ

давлат органлари ёки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари вакилларининг ўз фаолиятлари самарали ишлашини таъминлаш мақсадида корхона ва тадбиркорлардан ноқонуний пул йиғиб олиши, бепул хизмат кўрсатишни талаб қилиши.

МАНСАБДОРЛИК (хизмат) ЖИНОЯТИ

давлат органи мансабдор шахси ёки махсус ваколатли шахс томонидан давлат органининг қонуний бир маромдаги фаолиятини ғаразли, шахсий манфаатлар учун ўз хизмат вазифаси ёки лавозимидан фойдаланган ҳолда бузиш билан боғлиқ ҳаракат.

МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ

шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқаролар, ташкилотлар, жамият ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

МАЪМУРИЙ КОРРУПЦИЯ

ушбу атама 1913 йил СанктПетербург университетининг ҳуқуқшунослик факультети талабаси А.Я. Эстерин томонидан киритилган. Замонавий сиёсий ва ижтимоий тадқиқотларга кўра маъмурий коррупция давлат, маҳаллий ҳокимият идоралари мансабдор шахслари, раҳбарларининг тадбиркорлик субъектлари ва ташкилот ҳамда муассасаларининг раҳбарларидан тамагирлик йўли билан маблағ (пора) талаб қилиши (олиши) билан боғлиқ одатий ҳол эътироф этилади.

МАЪМУРИЙ РЕНТА

давлат ёки маҳаллий ўзиниўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари топшириғи асосида корхона ва тадбиркорлардан пул маблағлари ва мол-мулкни ноқонуний йиғиш, мулкий характердаги бепул хизматлар кўрсатишни амалга ошириш билан боғлиқ ноқонуний талаб.

МАҲАЛЛИЙ ЎЗИНИ-ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНИ МАНСАБДОР ШАХСИ

маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни ҳал қилиш ёки маҳаллий ҳокимият органларининг фаолиятини ташкил этиш, ижро ва маъмурий ваколатларга эга бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ сайланган (тайинланган) раҳбари.