ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИНИ ПОРА ЭВАЗИГА ОҒДИРИШ

 давлат органи хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш.

ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ КОРРУПЦИЯСИ

давлат муассасалари имкониятларини қўллаган ҳолда зўравонлик билан бошқа шахслар мулкини эгаллаб олиш.

ЖЕРРИМЕНДЕНРИН

 (инглизча-“Gerrymandering”, сайлов фирибгарлиги маъносини англатади) сайлов кампанияси иштирокчилари томонидан сайловчиларни шахсий ёки гуруҳ манфаатларига йўналтириш мақсадида амалга ошириладиган ноқонуний ҳаракатларнинг бир тури, яъни сайлов коррупцияси.

ЖИНОЯТ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ

(лотинча “determinare” “аниқлаш” маъносини англатади) ижтимоий ҳолатлар мажмуаси бўлиб уларнинг биргаликдаги ҳаракати жиноят лар келтириб чиқаради

ЖУРНАЛИСТНИ ПОРА ЭВАЗИГА ОҒДИРИШ

пул ёки бошқа ваъда эвазига журналистни ўзи ёки гуруҳ манфаатига оғдириш.

ИМТИЁЗЛИ ЖИНОЯТЧИЛИК

америкалик криминологлар Неил Шовер ва Эндрю Хохстетлер фикрига кўра, профессионал ёки молиявий фаолият жараёнида ҳурматга лойиқ бўлган шахс ёки шундай бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган ноқонуний хатти- ҳаракатлар тўпламидир.

ИНКАССАТОР

юридик ёки жисмоний шахс манфаати учун ноқонуний жазо тайинлаш ёки қарор қабул қилишга келишилган миқдордаги пулни (порани) судяга етказиб берувчи адвокат

ИСТЕЪФО

алоҳида мансабдор шахснинг лавозимидан воз кечиши ёки коллегиал органнинг ваколатини ихтиёрий ёки мажбурий равишда тўхтатиш.

КАРУСЕЛ

cайлов коррупцияси шаклларидан бири бўлиб, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига сайловларда сайловчиларни пора бериш эвазига ўзига оғдириш шаклида намоён бўлади. Ушбу ноқонуний «сайлов технологияси»да сайлов участкаси атрофида сайлов бюллетенларини йиғиш “пункт”и ташкил этилади ва сайловчи маълум бир “ҳақ” ёки “тўлов” эвазига “пункт”дан сайлов бюллетенини олиб, сайлов участкасидан ўзига берилган бюллетенга алмаштиради ва ўз бюлетенини “пункт”га олиб келиб беради ва унинг эвазига ароқ ёки пул олади. Бу ерда бюллетень ташкилотчилар томонидан керак йўсинда тўлдирилади.

КЕЛИШУВ (ШАРТНОМА)

сайлов коррупциясининг тури яъни, сайловчиларни оммавий равишда “ҳақ” эвазига ўзи ёки унинг номзодига овоз беришга жалб қилиш усули. Ушбу усулда номзод ёки унинг вакили томонидан сайловчилар, сайлов участкаси, округларида ишлайдиган фуқаролар билан пул эвазига ўз номзодига овоз бериш учун ҳамда сайловолди ташвиқотлари ўтказиш, варақаларни тарқатиш ва ҳ.к. каби вазифаларни бажариш учун ўзаро оғзаки тузилган