КОРПОРАТИВ КОРРУПЦИЯ

бир давлат ичида хўжалик юритувчи субъект ёки хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун бошқарувчилар ёки бошқа шахслар томонидан пул, мол-мулкни қабул қилиб олиш ёки топшириш шаклидаги ноқонуний ҳодиса.

КОРРУПТОЛОГ

коррупция муносабатларини ўрганиш асосида коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, коррупцияни келтириб чиқараётган омиллар, иштирокчилар шахсиятининг ўзига хос хусусиятлари, жисмоний ва ёки юридик шахсларнинг характерлари, хусусиятларини тадқиқ этиш, жиноятларни ҳисобга олиш, таснифлашни турли хил усуллар билан илмий жиҳатдан ўрганиб, коррупцияга қарши кураш чораларини тавсия этиш билан шуғулланувчи мутахассис.

КОРРУПТОЛОГИЯ

 коррупция, уюшган жиноятчилик ва жиноятчиликка қарши курашиш сиёсатини такомиллаштириш масалалари билан шуғулланадиган ҳуқуқий фан ёки унинг ўқув йўналиши.

КОРРУПЦИОН ҚИЛМИШ

 мансабдор шахснинг хизмат вазифаси ёки ҳокимият ваколатини шахсий ёхуд гуруҳ манфаати учун суиистеъмол қилиши, ғаразли мақсади ёки бошқа манфаатдорлиги ётадиган ҳуқуқбузарлик.

КОРРУПЦИОНЕР

 давлат ёки жамоат ходими, ўзини ўзи бошқариш органлари ёки бошқа ташкилотда бошқарув функцияларини амалга оширувчи шахснинг шахсий, тор гуруҳ ёки корпоратив мақсадларга эришиш учун маълум бир ҳақ эвазига ваколатлари, хизматлари, алоқалари ёки лавозимидан фойдаланадиган хусусий ёки юридик шахс.

КОРРУПЦИОНЕР

кенг маънода ҳокимият ва хизмат ваколатини шунингдек, жамият ва давлатнинг ўзига бўлган ишончини шахсий ёки корпоратив манфаатлар учун суиистеъмол қилган шахсдир.

КОРРУПЦИЯ ҚУРБОНЛАРИНИ ВИКТИЛМОЛОГИК ҲИМОЯЛАШ

 бу фуқаролар, ижтимоий жамоалар ҳамда давлат ва нодавлат тузилмалар томонидан коррупция хатти-ҳаракатлари ёки касбий заифлик қурбони бўлишга мойил бўлган аҳоли тоифалари заифлигини камайтириш (бартараф этиш) мақсадида, қўлланиладиган чоралар.

КОРРУПЦИЯ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК

ижтимоий салбий ҳодиса бўлган коррупция хатти-ҳаракатларини содир этишга сабаб бўладиган ҳолатлар (омиллар) ёки муайян коррупциявий хатти-ҳаракатларни содир этилиши, мавжудлиги, уларни тарқалиши учун қулай шартшароитлар яратадиган ҳуқуқбузарликлар.

КОРРУПЦИЯ БИТИМИ

амалга оширишга доир бир марталик ноқонуний келишув.

КОРРУПЦИЯ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ҲОЛАТИ ҲАҚИДА ҲИСОБОТ (МАЪРУЗА)

ваколатли орган томонидан жамиятда коррупцияга қарши курашиш ҳолати, коррупция ҳуқуқбузарликлари сони, уларнинг турлари, ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарарнинг миқдори ва коррупцияга қарши кураш сиёсати натижалари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари белгиланган ҳужжат. Ушбу ҳужжат оммавий мақомга эга бўлиб, у даврий нашрларда чоп этилиши керак.