19.11.2019

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни республикадаги вакант нотариус лавозимларига танловлар ўтказилди.

Танловлар очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилди.

Танловда талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар, фуқаролик ҳуқуқи ва нотариат соҳасидаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.

Имтиҳон суҳбат асосида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилди.

Нотариус лавозимига танловда қатнашиш учун жами 20 нафар номзодлар талабгор сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширди.

Танловлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 1 тадан, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида 2 тадан, Тошкент шаҳрида 9 та давлат нотариал идораларига нотариуслар тайинланди. Жумладан,

Тошкент вилояти:

Зангиота туман 14-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Рахмонов Эрмўмин Мирзаевич.

Қорақалпоғистон Республикаси:

Нукус шаҳар 6-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Аметова
Арухан Нурланмуратовна.

Самарқанд вилояти:

Пайариқ туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Муҳаммадиев Фарҳод Жўрақулович.

Андижон вилояти:

Андижон шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Киргизбаев Гайратбек Хамитович;

Андижон шаҳар 14-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Сиддиқов Дониёрбек Хомидович.

Сурхондарё вилояти:

Бойсун туман ДНИ нотариуси лавозимига – Холмонов
Кенжабой Култураевич;

Қизириқ туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Шойимов
Панжи Раҳматовичлар тайинланди.

Тошкент шаҳар:

Мирзо Улуғбек туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Мейлиева
Наргис Зулфикоровна;

Олмазор туман 10-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Файзуллаева
Мухтабар Саид-Носировна;

Учтепа туман 6-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Алимов
Шоҳрух Фурқат ўғли;

Чилонзор туман 9-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Тен
Виктория Эдуардовна;

Чилонзор туман 11-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Хамраев
Элёрбек Анвар ўғли;

Шайхонтоҳур туман 12-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Ярматова
Дилноза Ороловна;

Сергели туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Хатамов
Комилжон Рахматуллаевич;

Сергели туман 3-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Мунавварова
Наимахон Зохидуллаевна;

Сергели туман 5-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Хаитов
Хасан Кулмуратович.

Танловлар 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилди ҳамда танлов жараёнлари ёзиб олинди.