17.01.2020

         Жорий йилнинг 17 январь куни Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент вилояти ва туман-шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори Қутбидин Нукритдинович Бурханов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

         Қ.Бурханов узоқ йиллар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ва бошқа ташкилотларда масъул лавозимларда хизмат қилган.

         2019 йил 18 сентябридан буён Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

         Қ.Бурхоновни халқ ишончини қозониб, мазкур эътирофга сазовор бўлганлиги билан табриклаймиз. Унинг келгуси фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз.