22.01.2020

Адлия вазирлиги тизимдаги идораларда халққа хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар фаолиятидаги камчилик ва муаммоларни тузатиш, халол, шаффоф ва очиқ ишлайдиган кадрлар салоҳиятини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар давом эттирмоқда.

Хусусан, вазирлик томонидан 2019 йилнинг II ярим йиллик давомида нотариусларнинг иш фаолияти сифати ушбу жараёнга учинчи шахслар аралашувини истисно этувчи автоматлаштирилган электрон дастур орқали баҳоланди.

Сифатни баҳолашда нотариал ҳаракатлар сони, нотариуснинг хизмат фаолиятига оид маълумотлар ва унинг фаоллиги каби мезонлар асос қилиб олинди.

Баҳолаш натижалари кўра жами 786 нафар нотариуслардан 116 нафари фаолияти “аъло”, 434 нафари фаолияти “яхши”, 198 нафари фаолияти “қониқарли” ва 38 нафари фаолияти эса “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланди.

Баҳолаш рейтингида дастлабки 3 та энг юқори ўринни Хоразм, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида фаолият кўрсатаётган нотариуслар эгаллади:

1-2. Рахманова Ирода Кадыровна – Хоразм вилояти Урганч шаҳар 9-сон ДНИ нотариуси — 92 балл (максимал 100 балгача);

1-2. Абдухаликов Одил Абдунишанович – Тошкент вилояти Бекобод шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси – 92 балл;

3. Ғаффаров Бекзод Хамрокулович – Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси – 90 балл.

“Талабга жавоб бермайди” деб баҳоланган 38 нафар нотариусларнинг 33 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафардан Самарқанд, Андижон ва Наманган вилоятларида фаолият юритади.

Рейтингда сўнгги уч ўринни эгаллаган нотариуслар:

786-785. Максудова Нафисахон Алишеровна – Тошкент шаҳар Миробод туман 6-сон ДНИ нотариуси – 40 балл;

786-785. Турсунқулов Баходир Джуманович – Наманган вилояти Наманган шаҳар 6-сон ДНИ нотариуси – 40 балл;

784.  Мадалиева Сайёра Сатиновна – Тошкент шаҳар Чилонзор туман 2-сон ДНИ нотариуси – 44 балл.

Барча давлат идоралари каби нотариуслар фаолиятида ҳам уйма-уй юриш тизими жорий этилган бўлиб, бу борада улар томонидан салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

2019 йил давомида республика бўйича жами 3 958 014 та нотариал ҳаракат амалга оширилиб, ўтган йилга нисбатан 460 317 тага ёки 10,7 фоизга камайган бўлса, сайёр нотариал ҳаракатлар сони 21 206 тага ёки 89 фоизга ошган.

Адлия вазирлиги томонидан иш фаолияти “аъло” деб топилган нотариусларни рағбатлантириб бориш ҳамда “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланган нотариуслар фаолиятини яхшилаш чораларини кўриш ва профилактик ишларни амалга ошириш тизими яратилди.

Рейтингнинг тўлиқ рўйхати билан www.minjust.uz сайти орқали танишишингиз мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали.

Ҳозирги кунда вазирлик томонидан нотариуслар фаолиятини бевосита фуқаролар томонидан нотариал хизматларни олиш вақтида баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Нотариуслари фаолияти баҳолаш бўйича таклифларингизни info@minjust.gov.uz электрон почтасига йўллашингиз мумкин.