19.02.2021

2021 йилнинг 15 февралида адлия вазири томонидан тақдим этилган ҳисоботдан асосий мақсад – адлия органлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, 2020 йилда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва жамоатчиликни бу ҳақда хабардор қилиш.

Мақолада мавзуга эътиборни жалб қилиш мақсадида айрим фикрлар субъектив баҳо билан бўрттириб кўрсатилганлиги сабабли, Адлия вазирлиги ОАВ вакиллари ва блогерлар билан бўлиб ўтган мунозара чоғида фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасига оид кўтарилган масалаларга баъзи аниқликларни киритишни муҳим деб ҳисоблайди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳуқуқий институт сифатида нодавлат нотижорат ташкилотларини (кейинги ўринларда – ННТ) рўйхатдан ўтказиш жадал ривожланмоқда.

Рўйхатдан ўтказиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, хайрия фаолиятини амалга оширишда, яъни бир сўз билан айтганда, кўплаб субъектлар иштирок этадиган ва улар мавжудлигининг қонунийлиги талаб этиладиган муносабатларда алоҳида аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Масалан, ННТ арнинг ривожланиш суръатига эътибор берилса, 2014 йилда – 7 866 та, 2015 йилда – 8 219 та, 2016 йилда – 8 447 та, 2017 йилда – 9 235 та, 2018 йилда – 9 860 та, 2020 йил бошига – 10 502 та кўрсатгич йилдан-йилга ННТларнинг сони сезиларли даражада ўсиб бораётганидан далолат беради.

Қонун барча учун бир.

Қонунчиликка кўра, ННТ мажбурий рўйхатдан ўтиши керак. Бироқ, ННТни таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, эътибор берилиши лозим бўлган биринчи масала – бу ННТ тузиш тартиби ва унинг фаолиятини бошқарадиган қонунчилик ҳисобланади.

Шахслар ННТ соҳасидаги қонунчиликдан хабардор бўлиши керак. Фақатгина “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни билишнинг ўзи етарли эмас.

Айни дамда, қонунчиликда “маълум бир ННТ”ни, жумладан, “алоҳида” ёки “тезлаштирилган тарзда” рўйхатдан ўтказиш масаласини кўзда тутучи қоидалар мавжуд эмас. Талаблар барча учун бир хил ва истисносиз.

ННТни рўйхатдан ўтказиш жараёнида рад этиш учун кўплаб асослар бўлиши мумкин. Уларнинг барчаси қонунчиликда тўлиқ кўрсатилган.

Айрим ҳолларда таъсисчилар томонидан тақдим этиладиган ишончсиз маълумотлар ва нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун сабаб бўлади.

Мурожаатчилар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга ҳужжатларни ва ННТнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича маълумотларни тўлиқ тақдим этмаганлиги сабабли, йўл қўйилган камчиликларнинг тўлиқ рўйхатини кўрсатиш имконияти ҳамиша ҳам мавжуд эмас.

Бундай турдаги рад жавоби берилишини олдини олиш мақсадида талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва унга мос келувчи ҳужжатлар тўпламини тақдим этиш керак.

Таъсисчиларнинг ННТга номувофиқлиги аниқланганда, рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин.

Ҳар хил ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ННТ таъсисчиларига турли талаблар қўйилади. Масалан, жамоат бирлашмалари камида 10 нафар фуқаро ташаббуси билан, ННТ уюшмалари (иттифоқлари) эса, камида иккита ННТ ташаббуси билан ташкил этилади.

Жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади.

Мурожаатчилар ушбу талабларга амал қилишмаса, рўйхатдан ўтказишда рад жавобини олишлари мумкин.

Барча ташкилий-ҳуқуқий шаклларда муассис-жисмоний шахс муомалага лаёқатли бўлиши шарт. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида қонуний бўлиб турган хорижий фуқаролар ҳам ННТ таъсисчиси бўлиши мумкин. Ҳужжатлар экспертизадан ўтказилаётганла ушбу фуқароларнинг мамлакат ҳудудида эканини тасдиқловчи ҳужжатлари ўрганиб чиқилади. Бу яшаш учун гувоҳнома ёки виза бўлиши мумкин.

Мазкур ҳолат ННТ таъсисчиларининг шахсини ўрганишни назарда тутади, чунки қуйидаги ҳолларда фуқаро ННТ таъсисчиси бўлолмайди:

– чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса;

– шахсга нисбатан унинг муомалага лаёқатсиз экани ёки  унинг фаолияти экстермистик деб топилганлиги ёхуд маълум вақтга қадар корхона, муассаса ёки ташкилотларда муайян лавозимларни эгаллаш (у ёки бу фаолият билан шуғулланиш) ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги тўғрисида суд қарори мавжуд бўлса.

Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ишончлилигини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текширишга, зарурат бўлганда, тегишли ташкилотларга ННТни рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун юборишга ҳақлидир. Бу ўринда, ҳужжатлар бошқа ННТнинг фикрини билиш учун уларга юборилмаслиги алоҳида қайд этилади.

Рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида ишончсиз маълумотлар кўрсатилган тақдирда ҳам ННТни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризада таъсисчилар тўғрисидаги барча маълумотлар паспорт ёки таъсис ҳужжатларига (агар таъсисчи юридик шахс бўлса) мувофиқ кўрсатилади. ННТни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билане рад этишга йўл қўйилмайди.

“Oltin qanot” волонтёр ёшлар марказини рўйхатдан ўтказиш масаласи.

“Oltin qanot” волонтёр ёшлар маркази ташаббускорлари рўйхатдан ўтказиш масаласида Тошкент шаҳар адлия бошқармасига бир неча марта мурожаат қилган. Бироқ, тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик талабларига мутлақо жавоб бермайди.

Масалан, ташкилот устави “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида кўзда тутилган талабларга номувофиқ.

Ташаббускорлар ҳужжатларда кўрсатилган камчиликларни бартараф этмаган ҳолда такрор мурожаат қилмоқда.

Шу ўринда, аризачилар рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлшса, адлия органларининг ҳар қандай қарорлари устидан судга шикоят қилишга ҳақли эканлиги яна бир бор тушунтирилади.

ННТ тўғрисидаги кодекс лойиҳаси.

Қайд этиш лозимки, Адлия вазирлиги лойиҳани тайёрлашда ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликни лойиҳани ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишга чақирган.

Айни пайтда мавжуд муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва уларни ҳал қилиш бўйича экспертлар томонидан берилган таклифлар ҳамда жамоатчилик ва давлат органлари фикрларини инобатга олган ҳолда лойиҳани такомиллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Лойиҳа бўйиқча иш ҳажми, унинг мақсади ва вазифасидан келиб чиқиб, уни Ҳукуматга киритиш муддати белгиланган  тартибда узайтирилди.

Бугунги кунда лойиҳанинг сўнгги таҳрири ишчи ва экспертлар гуруҳи  томонидан тасдиқланмаган.

Ишчи ва экспертлар гуруҳлари ягона кодекс лойиҳаси устида иш олиб бораётганлигига алоҳида эътибор бериш лозим. Эксперт гуруҳи аъзолари ҳисобланган Ногиронлар ассоциацияси ҳамда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти раҳбарларидан вазирликка келиб тушган таклифлар келгусида иш жараёнида инобатга олиниши мумкинлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги