Ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш

Ҳужжат нусхасининг тўғрилигини шаҳодатлаш.
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Нотариуслар жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган
  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • ет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Ҳужжатни асл нусҳаси (ёки ҳужжат асл нусхасидан кўчирилган нусханинг тўғрилиги нотариал тартибда шаҳодатланган бўлса ёки ҳужжатнинг нусхаси унинг асл нусхаси тайёрланган ташкилот томонидан берилган бўлса. Ҳужжатнинг нусхаси унинг асл нусхаси тайёрланган ташкилот томонидан берилган бўлса, ҳужжатнинг нусхаси мазкур юридик шахснинг бланкасида баён этилган, муҳр босиб тасдиқланган ва унда шу ҳужжатнинг асли мазкур ташкилотда эканлиги ёзиб қўйилган бўлиши керак)
  3. Кўчирма олинаётган ҳужжатда ўзаро боғлиқ бўлмаган бир нечта алоҳида масалаларга оид қарорлар бўлган тақдирдагина кўчирманинг тўғрилиги шаҳодатланиши мумкин. Кўчирма ҳужжатнинг муайян масалага доир қисмининг тўла матнини акс эттириши керак.

 

Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир тараф: Мурожаат этувчи.

Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Техник воситалар ёрдамида ҳужжатларнинг нусҳаларини тайёрлаганлик учун.
  3. Ҳужжатлардан кўчирмалар тайёрлаганлик учун.
Хизматни олиш муддати

Бир ҳужжат нусхасининг тўғрилигини шаҳодатлаш учун 10 дақиқагача.

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш
Бошқа шартлар ва талаблар
  1. Фуқаронинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларининг нусхаси шаҳодатлантирилмайди, халқаро шартномаларда шаҳодатлантирилиши талаб қилинган ҳоллар бундан мустасно.
  2. Ҳужжатнинг шаҳодатланаётган нусхаси ёки кўчирмаси унинг асли билан солиштирилиб чиқилади.
  3. Шаҳодатлантирилган ҳужжатларнинг нусхаси ёки кўчирмаси нотариал идорада қолдирилмайди.
Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар