Автомототранспорт воситасини бошқаришга (бошқа шаҳсга ўтқазиш ҳуқуқи билан) ишончнома

Машина, мотоцилк, автобус хайдашга, сотишга, хадя қилишга ишончнома
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
  1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
  2. Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
  3. 2006 йил 7 мартдаги 38-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори.
  4. 2017 йил 31 августдаги 683-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Қарори.
  5. 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» Қарори.
  6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон  «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
  7. 2018 йил  20 июньдаги 200-ум-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Давлат нотариал идоралари нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлигини учун ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғи. (Илова).
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган

 

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (вояга етмаган номидан ишончнома берилса);
    • Ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • Чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • Фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, автомототранспорт воситасининг рақамли агрегатлари учун ДЙҲХХ органлари ёки тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома (тех.паспорт).
  3. Ишончли вакилни шахсини тасдиқловчи ҳужжат асл нусҳаси.
  4. Ҳадя қилиш шартномасини тасдиқлаш билан боғлиқ ишончномани тасдиқлашда Ҳадя олувчининг ва ҳадя предмет туғрисида ҳужжатлар асл нусҳаси.
  5. Барча мулкдорларнинг розилиги.
  6. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  7. Нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимларни васийликдаги шахс номидан Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг фақат рухсати билан тузишга ҳақли.
  8. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси берилган бўлса — меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (асл нусҳаси).
  9. Ишочнома давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндошга бўлган шахсга берилаётган бўлса (мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига), уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
  10. Ишончнома вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (Ваколатларнинг бошқа шахсга берилишига асос бўлган ишочномани асл нусҳаси).

 

Бошка шартлар:

  1. Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини нотариал тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
  2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар бериш улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Изох: Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин. Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчининг сўзларига асосан ёзилган ҳолларда берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ишончнома берувчи масъулдир.

Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Ишонч билдирувчи томон:

  1. Мулкдор/ёки/Мулкдор ва унинг қонуний вакили/ёки/Ишончнома орқали Мулкдорнинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
  2. Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими.

Изоҳ:

  1. Ишончномани тузиш ва тасдиқлаш учун ишончли вакилнинг иштироки талаб этилмайди.
  2. Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.
Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Герб йиғими.
  3. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  4. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  5. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали  автомототранспорт  воситани бошқа  шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун.
Хизматни олиш муддати

20 дақиқадан 40 дақиқагача (ишончли вакиллар сонига қараб)

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Автомототранспорт воситасини бошқаришга (бошқа шаҳсга ўтқазиш ҳуқуқи билан) ишончнома
Бошқа шартлар ва талаблар
  1. Нотариус мулкни ҳадя қилиш шартномасини тасдиқлаш билан боғлиқ ишончномани тасдиқлашда ишончнома матнида ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсасини кўрсатиши шарт.
  2. 18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди, лотерея ва бошқа оммавий ўйинларнинг ютуқлари бўлган, қонунда белгиланган тартибда мерос ёки ҳадя (мукофот) қилиб олинган автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
  3. ЎзР 141-модда. Ишончноманинг бекор бўлиши

Ишончноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:

1) ишончнома муддатининг тамом бўлиши;

2) ишончнома берган шахснинг уни бекор қилиши;

3) ишончнома берилган шахснинг бош тортиши;

4) номидан ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши;

5) номига ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши;

6) ишончнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши;

7) ишончнома олган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши.

Ишончнома берган шахс истаган вақтда ишончномани бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса — ундан воз кечиши мумкин. Бу ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги битим ҳақиқий эмас.

Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлиши билан уни бошқа шахсга ўтказиш ҳам ўз кучини йўқотади.

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар