Битимни тузиш учун шахснинг эр/хотинни йўқлиги тўғрисида аризаси (Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш)

Битимни тузиш учун шахснинг эр/хотинни йўқлиги тўғрисида аризаси
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Нотариус имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлар экан, ҳужжатда баён этилган фактларни эмас, балки фақат имзонинг муайян шахс томонидан қўйилганлигини тасдиқлайди.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган
  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
  • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
  • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
  • ет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
  • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.

 

  1. Никохни бекор килингалиги тўғрисида гувохнома (агар паспортида ФҲДЁ штампи мажуд булса).

 

  1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат / Автомототранспор учун - ДЙҲХХ берилган Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси

 

Изоҳ: 2 ва 3-бандлардаги ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин, бу ҳолда ариза берувчи бундай маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир тараф: Мурожаат этувчи.

Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  3. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  4. Расмий бланка учун тўлов.
Хизматни олиш муддати

20 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Битимни тузиш учун шахснинг эр/хотинни йўқлиги тўғрисида аризаси
Бошқа шартлар ва талаблар

“НОТАРИАТ ТЎҒРИСИДА” ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

67-модда. Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш

Нотариус имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлар экан, ҳужжатда баён этилган фактларни эмас, балки фақат имзонинг муайян шахс томонидан қўйилганлигини тасдиқлайди.

Битимни ифодаловчи ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлашга йўл қўйилмайди.

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар