Автомототранспорт воситасини ҳадя шартномаси

Машина, мотоцикл, автобус сотиш
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
  1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
  2. Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
  3. 2006 йил 7 мартдаги 38-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори.
  4. 2017 йил 31 августдаги 683-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Қарори.
  5. 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» Қарори.
  6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон  «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
  7. 2018 йил  20 июньдаги 200-ум-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Давлат нотариал идоралари нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлигини учун ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғи. (Илова)
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Бир шахс бошқа шахсдан машинани нақд ёки тўловни кечиктириши шартни билан сотади.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган

Жисмоний шахслар учун:

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2.  Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, ДЙҲХХ органлари агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп ёки маълумотнома билан тасдиқланади, тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);
  3. Мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси), барча эгаларининг розилиги;
  4. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  5. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси берилган бўлса — меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (асли).
  6. Битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса (мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига), уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
  7. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).
  8. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотларининг хулосаси.

 

Юридик шахслар учун:

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Юридик шахс ваколатли органининг автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги ҳужжати (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
  3. Юридик шахсга тегишли бўлган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги юридик шахс кузатув кенгашининг қарори тақдим этилган тақдирда автомототранспорт воситасининг қолдиқ баланс қиймати ҳақида юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзоси қўйилган маълумотнома ҳамда юридик шахснинг соф активлари ҳақида маълумот ҳам талаб этилади.
  4. Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, ДЙҲХХ органлари агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп ёки маълумотнома билан тасдиқланади, тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);
  5. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.
  6. Мулкдорнинг розилиги (агар юридик шахсга автомототранспорт воситаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлса).
  7. Ягона таъсисчи бўлганда, унинг турмуш уртоғи (эр/хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси.
  8. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  9. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотларининг хулосаси.
  10. Баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи ва юқори турувчи ташкилотининг рухсати (агар юқори турувчи ташкилоти мавжуд бўлса) ҳам талаб қилинади

Бошка шартлар:

Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Ҳадя берувчи тарафдан:

Мулкдор ёки Мулкдорнинг ишончнома орқали ҳаракат қилувчи вакили.

Ҳадя олувчи томонидан:

  1. Ҳадя олувчи/Ҳадя олувчи ва унинг қонуний вакили/Ҳадя олувчининг ишончома орқали ҳаракат қилувчи вакили.
  2. Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими. (зарур ҳолларда)

Изоҳ: Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.

Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Герб йиғими.
  3. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  4. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  5. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали  автомототранспорт  воситани бошқа  шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун.
Хизматни олиш муддати

60 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Автомототранспорт воситасини ҳадя шартномаси
Бошқа шартлар ва талаблар

18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди, лотерея ва бошқа оммавий ўйинларнинг ютуқлари бўлган, қонунда белгиланган тартибда мерос ёки ҳадя (мукофот) қилиб олинган автомототранспорт воситалари бундан мустасно

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар