Никоҳ шартномаси

Никоҳ шартномаси
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган
  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • - Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • -ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • -чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • -фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси (никоҳдан ўтган эр/хотин учун).
  3. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат / Автомототранспор учун - ДЙҲХХ берилган Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси (агар Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси берилган бўлса — меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (асли)).
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир тарафдан:

Никоҳланувчи шахс/Эр

Бошқа тарафдан:

Никоҳланувчи шахс/Хотин

Хизматни олиш нархи
  1. Никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлаш, уларга ўзгартиришлар киритиш ёки бекор қилиш давлат божи ундирилмайди.
  2. Расмий бланка учун тўлов.
  3. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  4. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  5. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали  кўчмас мулк/автомототранспорт воситалари бошқа шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун.
Хизматни олиш муддати

60 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Никоҳ шартномаси
Бошқа шартлар ва талаблар

ЎзР Оила кодекси 31-модда. Никоҳ шартномасининг мазмуни.

Эр ва хотин никоҳ шартномасига кўра биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган (ушбу Кодекснинг 23-моддаси) тартибини ўзгартиришга, эр ва хотиннинг барча мол-мулкига, унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алоҳида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақлидир.

Никоҳ шартномаси эр ва хотиннинг мавжуд мол-мулкига нисбатан ҳам, бўлғуси мол-мулкига нисбатан ҳам тузилиши мумкин.

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар