Ишончномани бекор қилиш ҳақидаги ариза (Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш)

Ишончномани бекор қилиш ҳақидаги ариза
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Нотариусга ишончномани бекор қилиш ҳақидаги ариза топшириш

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган

Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:

  • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
  • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
  • ет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
  • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир тараф: Мурожаат этувчи.

Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  3. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  4. Расмий бланка учун тўлов.
Хизматни олиш муддати

20 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Ишончномани бекор қилиш ҳақидаги ариза (Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш)
Бошқа шартлар ва талаблар

ЎзР Фуқаролик кодексининг 142-модда. Ишончноманинг бекор бўлганлиги ҳақида шахсларга хабар бериш.

               Ишончнома берган шахс унинг бекор бўлганлиги ҳақида ишончнома олган шахсни, шунингдек ишончнома қаратилган ўзига маълум учинчи шахсларни ҳам хабардор қилиши шарт. Ишончнома ушбу Кодекс 141-моддаси биринчи қисмининг 4-7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинган ҳолларда ишончнома берган шахснинг ҳуқуқий ворислари зиммасига ҳам шундай вазифа юклатилади.

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар