Алимент тўлаш тўғрисида келишув

Алимент тўлаш тўғрисида келишув
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув (алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби) алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида тузилади. Агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, келишув унинг қонуний вакили билан тузилади.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган
  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Томонларнинг алимент мажбуриятлари бўйича қариндошлигини тасдиқлович ҳужжат .
  3. Даромад ва (ёки) бошқа даромад тасдиқловчи ҳужжатлар.
  4. Кадастровое дело (кадастровый паспорт) с правоустанавливающим доку­ментом на недвижимое имущество/Свидетельство о регистрации транспортного средства (техпаспорт) органов ГСБДД. (Келишув бўйича алимент тўлаш усули ва тартиби мол-мулк бериш ёки бошка усуллар билан амалга оширилган ҳолларда).
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир тарафдан:

Алимент тўлайдиган шахс.

Бошқа тарафдан:

1.Алимент олувчи ва (ёки) унинг қонуний вакили.

2. Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими.(зарур ҳолларда)

Изоҳ: Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.

Хизматни олиш нархи
  1. Никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлаш, уларга ўзгартиришлар киритиш ёки бекор қилиш давлат божи ундирилмайди.
  2. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  3. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  4. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк/автомототранспорт  воситани бошқа  шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун.
  5. Расмий бланка учун тўлов.
Хизматни олиш муддати

60 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Алимент тўлаш тўғрисида келишув
Бошқа шартлар ва талаблар

Оила кодексининг 131-модда. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувнинг шакли

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

Алимент тўлаш тўғрисида келишув тузишнинг қонунда белгиланган шаклига риоя қилмаслик, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган оқибатларга олиб келади.

Нотариал тартибда тасдиқланган алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.

133-модда. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментлар миқдори

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар.

Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар