Битимга қўшимча (ўзгартириш) келишув

Қўшимча, ўзгартириш киритиш тўғрисида келишув
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Томонлар нотариал тасдиқланган шартномага қўшимча (ўзгартириш киритинг)тўғрисида келишув тузиш учун нотариал идорага мурожаат қилишади.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган

Жисмоний шахслар учун:

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (фақат вояга етмаган номидан сотилса);
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Нотариал тасдиқланган битимнинг асл нусхаси.
  3. Мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;.
  4. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  5. Нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимларни васийликдаги шахс номидан Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг фақат рухсати билан тузишга ҳақли.
  6. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).
  7. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат / Автомототранспор учун - ДЙҲХХ берилган Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси.
  8. Зарур ҳолларда бошқа ҳужжатлар.

Юридик шахслар учун:

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Юридик шахс ваколатли органининг қўшимча келишувни расмийлаштириш ҳақидаги ҳужжати (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
  3. Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);
  4. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.
  5. Мулкдорнинг розилиги (агар юридик шахсга келишув предмети – мулк оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлса).
  6. Ягона таъсисчи бўлганда, унинг турмуш уртоғи (эр/хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси.
  7. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  8. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (юридик шахс).
  9. Зарур ҳолларда бошқа ҳужжатлар
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир тарафдан:

  1. Шахс/Шахс ва унинг қонуний вакили/ёки/Ишочнома орқали Шахснинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
  2. Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими. (зарур ҳолларда).

Бошқа тарафдан:

Изоҳ: Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.

Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  3. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  4. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали  автомототранспорт  воситани бошқа  шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун.
  5. Герб йиғими (битим предмети – кўчмас мулк/автомототранспорт воситасини алмаштиришни назарда тутувчи битимлар учун)
  6. Расмий бланка учун тўлов (Герб бланкада босма нашрни назард тутмайдиган битимлар учун).

Хизматни олиш муддати

60 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Битимга қўшимча (ўзгартириш) келишув
Бошқа шартлар ва талаблар

-

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар