Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси

Квартира, уй, уйнинг бир қисми, нотурар жойларни текин фойдаланишга бериш
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
  1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
  2. Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси.
  3. Ўзбекистон Республикасининг Уй-Жой Кодекси
  4. Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
  5. Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида» Қонуни.
  6. «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори.
  7. 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» Қарори.
  8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон  «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
  9. 2018 йил  20 июндаги 200-ум-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Давлат нотариал идоралари нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлигини учун ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғи. (Илова)
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган

Жисмоний шахслар учун:

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат.
  3. Барча эгаларининг розилиги:
    • Мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки ва ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси), барча эгалларининг розилиги;
    • Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома
    • Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар вафот этган тақдирда уларнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки далолатнома ёзувидан кўчирмаси (нусхаси олиб қолиниб асли қайтариб берилади).
  4. Нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимларни васийликдаги шахс номидан Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг фақат рухсати билан тузишга ҳақли (кўчмас-мулкини бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга ижара (текин фойдаланиш)га берилганда).
  5. Битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса (Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига), уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
  6. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).
  7. Текин фойдаланишга берилаётган кўчмас-мулк топшириш ва қабул қилиш далолатномаси.
  8. Текин фойдаланишга берилаётган турар жойда доимий прописка қилинган шахслар ҳақида ички ишлар органи томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма ва мулкдорнинг вояга етган оила аъзоларининг (эри (хотини) ва уларнинг фарзандлари) розилиги.
  9. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  10. Агар ссуда олувчи билан биргаликда бошқа шахслар (унинг қариндошлари) яшаса, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари ва қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
  11. Зарур ҳолларда бошқа ҳужжатлар

 

Юридик шахслар учун:

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат.
  3. Юридик шахс ваколатли органининг кўчмас мулкни текин фойдаланишга бериш ҳақидаги ҳужжати (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо).
  4. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.
  5. Мулкдорнинг розилиги (агар мулк хўжалик юритиш ёки оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган юридик шахсга тегишли бўлса).
  6. Юридик шахсда ягона таъсисчи бўлганда, унинг турмуш уртоғи (эр/хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси..
  7. Текин фойдаланишга берилаётган кўчмас-мулк топшириш ва қабул қилиш далолатномаси.
  8. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  9. Зарур ҳолларда бошқа ҳужжатлар
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Ссуда берувчи тарафдан:

  1. Мулкдор/ёки/Мулкдор ва унинг қонуний вакили/ёки/Ишончнома орқали Мулкдорнинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
  2. Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими. (зарур ҳолларда)

Ссуда олувчи томонидан:

  1. Ссуда олувчи шахс/ёки/ Ссуда олувчи шахс ва унинг қонуний вакили/ёки/Ишочнома орқали Ссуда олувчи шахснинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
  2. Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими. (зарур ҳолларда)

Изоҳ: Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.

Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Герб йиғими.
  3. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  4. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  5. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали  кўчмас-мулкка тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун.
Хизматни олиш муддати

60 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси
Бошқа шартлар ва талаблар
  1. ЎзР Фуқаролик кодекси 612-модда. Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг муддати.
    Уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у беш йилга тузилган ҳисобланади.
  2. Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида” Қонунининг 37-моддаси:
    Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати билан, васийликдаги шахснинг мол-мулкини бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга гаровга ёки ижарага беришга ҳақли.
Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар