Кўчмас-мулкни сотиш (ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, ижарага бериш ва ҳ.қ) ҳуқуқи билан ишончнома

Кўчмас-мулкка ишочнома
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган
  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (вояга етмаган номидан ишончнома берилса);
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  1. Кўчмас-мулкнинг кадастр иши ва Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (Кўчмас-мулкни аниқ манзили ва кадастр рақами).
  2. Ишончли вакилни шахсини тасдиқловчи ҳужжат асл нусҳаси.
  3. Ҳадя қилиш шартномасини тасдиқлаш билан боғлиқ ишончномани тасдиқлашда Ҳадя олувчининг ва ҳадя предмет туғрисида ҳужжатлар асл нусҳаси.
  4. Нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимларни васийликдаги шахс номидан Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг фақат рухсати билан тузишга ҳақли.
  5. Ишончнома давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндошга бўлган шахсга берилаётган бўлса (мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига), уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
  6. Ишончнома вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (Ваколатларнинг бошқа шахсга берилишига асос бўлган ишочномани асл нусҳаси).

Изоҳ: 2,3 ва 4 бандида кўрсатилган маълумотлар ишончнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин. Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ва Ҳадя олувчи шахс ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчининг сўзларига асосан ёзилган ҳолларда берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ишончнома берувчи масъулдир.

Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир томон Ишонч билдирувчи:

  1. Мулкдор/ёки/Мулкдор ва унинг қонуний вакили/ёки/Ишончнома орқали Мулкдорнинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
  2. Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими.

Изоҳ:

  1. Ишончномани тузиш ва тасдиқлаш учун ишончли вакилнинг иштироки талаб этилмайди.
  2. Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.
Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Герб йиғими.
  3. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  4. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  5. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали  кўчмас мулк бошқа  шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун. (Ишонч билдирувчининг иҳтиёрига қараб).
Хизматни олиш муддати

20 дақиқадан 40 дақиқагача (ишончли вакиллар сонига қараб)

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Кўчмас-мулкни сотиш (ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, ижарага бериш ва ҳ.қ) ҳуқуқи билан ишончнома
Бошқа шартлар ва талаблар

Нотариус мулкни ҳадя қилиш шартномасини тасдиқлаш билан боғлиқ ишончномани тасдиқлашда ишончнома матнида ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсасини кўрсатиши шарт.

          

 ЎзР ФК 141-модда. Ишончноманинг бекор бўлиши

Ишончноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:

  1. ишончнома муддатининг тамом бўлиши;
  2. ишончнома берган шахснинг уни бекор қилиши;
  3. ишончнома берилган шахснинг бош тортиши;
  4. номидан ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши;
  5. номига ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши;
  6. ишончнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши;
  7. ишончнома олган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши.

Ишончнома берган шахс истаган вақтда ишончномани бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса — ундан воз кечиши мумкин. Бу ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги битим ҳақиқий эмас.

Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлиши билан уни бошқа шахсга ўтказиш ҳам ўз кучини йўқотади.

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар