Меросхўрнинг мерос улушидан воз кечиш ҳақидаги аризаси

Меросдан воз кечиш
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Меросхўр нотариал идорага ариза бериш орқали мерос мулкидаги тегишли улушидан воз кечади 

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган
  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • ет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма;
  3. Мерос қолдирувчи ва меросхўрлар ўртасида қариндошлик муносабатларини белгиловчи ҳужжатлар.
  4. Агарда меросхўр меросдан бошқа меросхўрнинг фойдасига воз кечган ҳолларда, ушбу меросхўрнинг идентификация қилиш маълумотлари тақдим этши зарур. (мажбурий улушдан воз кечган ҳоллар бундан мустасно).
  5. Меросдан воз кечиш учун ишончнома (ишончномада вакил махсус ваколати назарда тутилган бўлиш керак).
  6. Агар васий васийликдаги шахс номидан мерос олишдан воз кечишса, қуйидаги ҳужжатлар хам тақдим қилади:
    • Туманлар, шаҳарлар ҳокимлари васийликни ёки ҳомийликни белгилаш тўғрисида қарор;
    • Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати.
  7. Агар муомала лаёқати чекланган шахс мерос улушдан воз кечишса, қуйидаги ҳужжатлар хам тақдим қилади:
    • Туманлар, шаҳарлар ҳокимлари васийликни ёки ҳомийликни белгилаш тўғрисида қарор;
    • муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг розилиги.
  8. Бошқа ҳужжатлар (зарур бўлса).
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир тараф: Мурожаат этувчи.

Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  3. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  4. Расмий бланка учун тўлов.
Хизматни олиш муддати

20 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Меросхўрнинг мерос улушидан воз кечиш ҳақидаги аризаси
Бошқа шартлар ва талаблар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ Фуқаролик кодекси

1147-модда. Меросдан воз кечиш ҳуқуқи

Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли.

Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади.

Агар ишончномада вакил орқали меросдан воз кечиш ваколати махсус назарда тутилган бўлса, меросдан шу тарзда воз кечилиши мумкин.

Меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас.

1148-модда. Меросдан воз кечиш ҳуқуқининг чекланиши

Агар меросхўр васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам ворисликка чақирилса, у ана шу асосларнинг бири ёки ҳар иккаласи бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан воз кечишга ҳақли.

Меросхўр улушнинг ортиши ҳуқуқи бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан, мероснинг қолган қисмига ворисликдан қатъи назар, воз кечишга ҳақли.

Меросхўр меросдан воз кечганида васиятнома бўйича ёки қонун бўйича меросхўрлар жумласидан бўлмиш бошқа шахслар фойдасига воз кечаётганини кўрсатишга ҳақли.

Ушбу моддада назарда тутилган ҳоллардан ташқари мероснинг муайян қисмидан воз кечилишига, меросдан изоҳотлар билан ёки шартлар қўйиб воз кечилишига йўл қўйилмайди.

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ЙЎРИҚНОМАнинг

133-банди. Ўзини мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган деб ҳисоблаётган шахс меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани берилишини сўраб мурожаат этса, мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлганлик факти суд ҳужжати билан тасдиқланади.

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар