Ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олиш

Ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олиш
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
  1. Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
  2. 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» Қарори.
  3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон  «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
  4. 2018 йил  20 июньдаги 200-ум-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Давлат нотариал идоралари нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлигини учун ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғи. (Илова)
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Нотариус ҳужжатларни сақлаш учун рўйхат бўйича қабул қилиб олади. Рўйхатнинг бир нусхаси нотариусда қолади, бошқа нусхаси ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахсга берилади.

Агар ҳужжатлар лозим тарзда ўраб жойлаштирилган бўлса, шахснинг илтимосига кўра нотариус уларни рўйхатсиз ҳам қабул қилиб олиши мумкин. Ҳужжатлар ўрамига нотариуснинг муҳри қўйилади ҳамда у нотариус ва ҳужжатларни топширган шахс томонидан имзоланади. Бундай ҳолларда нотариус ҳужжатлар ўрамининг бут сақланиши учун жавоб беради.

Ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахсга гувоҳнома берилади.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган
  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • ет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Сақлаш учун топшириладиган Ҳужжатлар.
  3. Рўйхат икки нусхада.
  4. Вакил ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир тараф: Мурожаат этувчи/ёки/ Ишончнома орқали Мурожаат этувчининг номидан ҳаракат қилувчи вакили.

Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  3. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  4. Расмий бланка учун тўлов.
Хизматни олиш муддати

60 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олиш тўғрисида гувоҳнома
Бошқа шартлар ва талаблар

“НОТАРИАТ ТЎҒРИСИДА”

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

15-боб. ҲУЖЖАТЛАРНИ САҚЛАШ УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТАРИБ БЕРИШ

83-модда. Ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олиш

Нотариус ҳужжатларни сақлаш учун рўйхат бўйича қабул қилиб олади. Рўйхатнинг бир нусхаси нотариусда қолади, бошқа нусхаси ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахсга берилади.

Агар ҳужжатлар лозим тарзда ўраб жойлаштирилган бўлса, шахснинг илтимосига кўра нотариус уларни рўйхатсиз ҳам қабул қилиб олиши мумкин. Ҳужжатлар ўрамига нотариуснинг муҳри қўйилади ҳамда у нотариус ва ҳужжатларни топширган шахс томонидан имзоланади. Бундай ҳолларда нотариус ҳужжатлар ўрамининг бут сақланиши учун жавоб беради.

Ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахсга гувоҳнома берилади.

84-модда. Сақлаш учун қабул қилинган ҳужжатларни қайтариш

Сақлаш учун қабул қилинган ҳужжатлар уларни сақлаш учун топширган шахсга ёки унинг қонуний вакилига гувоҳнома ва рўйхатни тақдим этганидан кейин ёхуд суднинг қарори бўйича қайтариб берилади.

 

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА

27-§. Ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олиш

207. Нотариус ҳужжатларни сақлаш учун рўйхат бўйича қабул қилиб олади.

Рўйхат икки нусхада тузилиб, ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахс ва нотариус томонидан имзоланади. Рўйхатнинг бир нусхаси нотариусда қолади, бошқа нусхаси ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахсга берилади.

Агар ҳужжатлар лозим тарзда ўраб жойлаштирилган бўлса, шахснинг илтимосига кўра нотариус уларни рўйхатсиз ҳам қабул қилиб олиши мумкин. Ҳужжатлар ўрамига нотариуснинг муҳри қўйилади ҳамда у нотариус ва ҳужжатларни топширган шахс томонидан имзоланади. Бундай ҳолларда нотариус ҳужжатлар ўрамининг бут сақланиши учун жавоб беради.

Ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахсга гувоҳнома берилади.

208. Қабул қилиб олинган ҳужжатлар нотариал идоранинг муҳри билан муҳрланган темир жавон ёки сейфларда алоҳида пакетларда сақланади.

209. Сақлаш учун қабул қилинган ҳужжатлар уни сақлаш учун топширган шахсга ёки унинг қонуний вакилига гувоҳнома ва (ёки) рўйхатни тақдим этганидан кейин ёки суднинг қарорига кўра қайтарилади.

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар