Ҳозирги кунда Республика суд экспертизаси марказида қуйидаги суд экспертизалари ўтказилади:

Анаъанавий криминалистик экспертизалар (совуқ қуролларнинг криминалистик тадқиқоти; суд-трасологик экспертизаси; суд-баллистик экспертизаси; суд-хатшунослик экспертизаси; ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси; суд-филология (муаллифликшунослик) экспертизаси; суд-фонография экспертизаси);

Материаллар, ашёлар ва буюмларнинг криминалистик экспертизалари (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар,
прекурсорлар ва кучли таъсир қилувчи дорилар экспертизаси; металлар, қотишмалар ва улардан тайёрланадиган буюмлар экспертизаси; толали материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизаси; лок-бўёқ материаллари ва қопламаларининг экспертизаси; нефть маҳсулотлари ва ёнилғи-мойлаш материали эксперизаси; шиша ва ундан тайёрланган буюмлар экспертизаси; махсус кукунлар экспертизаси; таркибида спирти бўлган суюқликлар экспертизаси; полимер материаллар (пластмассалар, резина, елимли материаллар) ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизаси);

Махсус суд экспертизалари (суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси; Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси);

Инженер-техник экспертизалар (портловчи моддалар экспертизаси; суд-ёнғин-техник экспертизаси; суд-қурилиш-техник экспертизаси; суд-ер экспертизаси);

Суд-автотехника экспертизалари (йўл-транспорт ҳодисаси механизмини математик услублар билан тадқиқ этиш экспертизаси; транспорт воситасининг техник ҳолати экспертизаси; суд-транспорт-трасологик экспертизаси; транспортни баҳолаш экспертизалари);

Суд-биологик экспертизалари (суд-ботаник экспертизаси; суд-зоологик экспертизаси);

– Тупроқшунослик экспертизалари;

– Суд-экология экспертизаси;

Иқтисодий экспертизалар (суд-бухгалтерия экспертизаси; суд-молия-кредит экспертизаси; суд-меҳнат иқтисоди экспертизаси; суд-режали иқтисодий экспертизаси; суд-иқтисодий-статистик экспертизаси; ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси; комплекс суд-иқтисодий экспертизалар; суд-товаршунослик экспертизаси).

Қуйидаги янги суд экспертиза турлари жорий қилинмоқда:

– автомобиль-йўллар экспертизаси;

– суд-психологик экспертизаси;

– суд-электротехника экспертизаси;

– озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси ва бошқ.