Олийгоҳ тарихи бизнинг давлатимизда миллий ҳуқуқшунослик мактабининг ривожланиши ва Хадича Сулаймонова, Ҳожиакбар Раҳмонқулов, Борис Блиндер, Георгий Саркисянс, Шавкат Уразаев, Шоакбар Шоаҳмедов, Ғафур Абдумажидов, Икром Зокиров каби кўзга кўринган етук ҳуқуқшунос-олимлар ҳамда миллий ҳуқуқшунослигимизга катта ҳисса қўшган бошқа кўплаб ҳуқуқшунослар номлари билан чамбарчас боғлиқдир.

Университет ўз фаолиятини мустақил ўқув ва илмий-изланиш муассасаси сифатида бошлаганидан то бугунги кунга қадар кўп йиллик анъаналарни ўзида сақлаб келган ҳолда, ўқув жараёнига янги педагогик технологияларни фаол татбиқ этмоқда, қонун чиқариш ва қонун қўллашнинг долзарб масалалари бўйича фундаментал ва илмий изланишлар олиб бормоқда ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган кенг қамровли маънавий-маърифий фаолиятни амалга оширмоқда.

Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчилари таркибига 192 киши киради, улардан 40 нафари фан доктори, 110 нафари фан номзодларидир. Университет ўқитувчиларидан 20 нафари профессор, 78 нафари эса доцент унвонига эга. Профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ёши 40 ёшни ташкил қилади.
Ҳозирги кунда Тошкент давлат юридик университети томонидан бакалавр, магистр ва катта илмий ходим-изланувчилар даражасидаги мутахассислар тайёрланади.

Тошкент давлат юридик университетида бакалаврлар 524100 –«Юриспруденция (фаолият турлари буйича)» таълим йўналиши доирасида қуйидаги мутахассиликлар бўйича тайёрланади (ўқув муддати – 4 йил):

– Давлат ҳуқуқий фаолияти;

– Фуқаролик ҳуқуқий фаолияти;

– Жиноят ҳуқуқий фаолияти;

– Халқаро ҳуқуқий фаолият;

– Тадбиркорлик ҳуқуқий фаолияти (бизнес ҳуқуқи).

Тошкент давлат юридик университетида магистрлар қуйидаги мутахассисликлар бўйича тайёрланади (ўқув муддати – 2 йил):

– «Давлат бошқаруви ҳуқуқи»;

– «Солиқ ва божхона ҳуқуқи»;

– «Бизнес ҳуқуқи»;

– «Халқаро тижорат ҳуқуқи»;

– «Шартнома ҳуқуқи»;

– «Корпоратив ҳуқуқ»;

– «Табиий ресурслар ҳуқуқи»;

– «Меҳнат ҳуқуқи»;

– «Жиноят қонунчилилигини қўллаш назарияси ва амалиёти»;

– «Суд экспертизаси ва криминалистика».

ТДЮ тизимида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилган Фалсафа ва ҳуқуқ институти базасида Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

– давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ривожлантириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, шунингдек, мамлакатда қонун ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;

– марказ томонидан ўтказиладиган илмий тадқиқотларга ТДЮ ва республиканинг бошқа юридик таълим муассасалари ўқитувчилари, катта илмий ходим-изланувчилари ва талабаларини кенг жалб этиш;

– университет, юридик таълим муассасаларининг ўқув режалари ва дастурларига жорий этиш учун Марказ томонидан ўтказиладиган тадқиқотлар натижалари асосида юридик фанларни ўқитиш сифати ва даражасини оширишга йўналтирилган илмий ва ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш;

– давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш фаолиятида ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг бошқа соҳаларида фойдаланиш учун юридик фан ва амалиётнинг долзарб муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар ва тавсиялар тайёрлаш.

Ҳозирги кунда ТДЮда юридик кадрларни тайёрлаш қуйидаги соҳа мутахассислик бўйича амалга оширилади:

Давлат-ҳуқуқий фаолият – соҳа мутахассислик таълим дастурининг мақсади талабаларда ҳуқуқий фанларга оид соҳаларда билимни шакллантириш ҳамда давлат бошқарувида ҳуқуқни қўллаш соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган. Мазкур йўналишда талабалар давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва тизимига оид масалаларни, ижро ҳокимияти органларининг фаолият принципларини, шунингдек, маъмурий-ҳуқуқий муносабатларни ва бошқа масалаларни ўрганадилар.

Мазкур соҳа мутахассислик доирасида талабалар давлат-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида тизимли таҳлил ўтказиш бўйича кўникмаларини шакллантиришни, мазкур соҳа мутахассисликда бошқарув қарорларини қабул қилиш масалаларини назарда тутади.

Ушбу соҳа мутахассислик давлат ҳокимияти органларига тегишли ижро аппаратининг турли хил бўғинларида ва бошқарувида (вазирликлар, давлат қомиталари, ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ва бошқаларда) фаолият юритиш учун мутахассисларни тайёрлашни назарда тутади.

Фуқаролик-ҳуқуқий фаолият – мазкур соҳа мутахассисликни мақсади талабаларда фуқаролик-ҳуқуқий, меҳнат, уй-жой, оилавий-ҳуқуқий муносабатларни, шунингдек, мулк ҳуқуқи ва бошқа мол-мулк ҳуқуқлари билан боғлиқ муносабатларни, интеллектуал фаолият натижалари, табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳуқуқлари, шунингдек, фуқароларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ҳимояси билан боғлиқ муносабатлар соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.

Мазкур соҳа мутахассислик доирасида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида қонунларни тизимли таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ривожлантириш, амалиётда вужудга келадиган муаммовий муносабатларни ҳуқуқни қўллаш орқали тартибга солишнинг шакл ва методлари устида ишлаш, процессуал ҳужжатлар, касбий фаолият билан боғлиқ расмий ҳужжатлар тайёрлай билишни назарда тутади.

Мазкур соҳа мутахассислик фуқаролик, хўжалик судларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг юридик бўлинмаларида, адвокатлик, нотариал соҳаларда фаолият юритиш учун мутахассисларни тайёрлашни назарда тутади.

Жиноий-ҳуқуқий фаолият – мазкур соҳа мутахассисликни мақсади талабаларда жиноят ҳуқуқи фани ва тизими, жиноят қонунчилиги структураси, жиноятлар таркиби ва уларнинг квалификацияси, далиллар назарияси, жиноий жавобгарлик, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, прокурор назорати, ижро ишини юритиш асослари тўғрисида билимларни шакллантириш. Соҳа мутахассисликни вазифаси эса талабаларда жиноятларни очиш, тергов ўтказиш ва жиноятларни олдини олиш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш, судларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя қилишни амалга ошириш ҳамда давлат айбловини қўллаб-қувватлаш, касбий фаолиятда криминалистик методлардан фойдаланиш ҳисобланади.

Мазкур йўналиш доирасида талабаларда жиноий-ҳуқуқий нормалар асосида тизимли таҳлил ўтказиш методларини шакллантириш, жиноят процессуал фаолият, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, процессуал ҳужжатларни, касбий фаолият билан боғлиқ расмий ҳужжатларни тайёрлаш коникмаларини ривожлантиришни назарда тутади.

Ушбу соҳа мутахассисликлари бўйича мутахассислар уз иш фаолиятларини суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда (прокуратура органлари, шу жумладан ҳарбий прокуратура, ички ишлар органлари, божхона органлари, суриштирув органлари ва ҳ.к.) амалга оширадилар.

Тадбиркорлик ҳуқуқий фаолияти (бизнес ҳуқуқи) – мазкур соҳа мутахассислик талабаларда тадбиркорлик, инвестиция фаолиятининг, бизнесда учрайдиган корпоратив муносабатлар ва бошқа тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларнинг тартибга солиниши соҳасида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг юридик бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганда, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича билим ва кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган.

Ушбу соҳа мутахассислигида талабаларга тадбиркорлик, инвестиция, банк, молия фаолияти соҳаси, солиқ ва божхона муносабатларига оид масалалар бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонунчиликни тизимли таҳлил қилиш кўникмаларини сингдириш назарда тутади.

Ўқитиш жараёнида юристнинг процессуал ҳужжатларни (даъво аризаси, қарор, ажрим ва бошқалар) тайёрлаш бўйича амалиёт ишлари шакллари ва усуллари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг иқтисодий-ҳуқуқий масалалари бўйича ахборот-таҳлил материаллари тайёрланади.

Мазкур доирада хўжалик ишлари бўйича судларда, солиқ ва божхона органларида, тижорат ташкилотларининг юридик бўлинмаларида, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектлар, компаниялар, трансмиллий корпорациялар, чет эл корхоналари ва бошқаларда ишлаш учун мутахассислар тайёрланиши назарда тутилган.

Халқаро-ҳуқуқий фаолият – мазкур соҳа мутахассислигида талабаларда халқаро шартномалар, халқаро ташкилотлар фаолияти, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий асослари, иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликни халқаро-ҳуқуқий тартибга солиниши, халқаро ҳуқуқда жавобгарлик, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро-ҳуқуқий усуллари ҳамда хорижий давлат ва халқаро арбитраж судларида давлат манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасидаги билим ва кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган.

Мазкур йўналиш доирасида суд органларида, ташқи савдо фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари бўлинмаларида ҳамда республиканинг хориждаги ваколатхоналарида ишлаш учун мутахассисларни тайёрлашни кўзда тутади.

http://qabul.dtm.uz/

2019/2020-ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети бакалавриат босқичи

5240100 – «Юриспруденция» таълим йўналишига таълим тиллари кесими бўйича қабул квоталари

Шифр

Таълим йўналиши

Жами 

Давлат гранти асосида

Тўлов-контракт асосида

Жами 

шулардан: 

Жами

шулардан:

ўзбек 

рус 

ўзбек 

рус

5240100

Юриспруденция

600

20

15

5

580

385

195

2019/2020-ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичи мутахассисликларига таълим тиллари кесими бўйича қабул квоталари

Шифр

Мутахассисликлар 

Жами 

Давлат гранти асосида

Тўлов-контракт асосида

Жами 

шулардан: 

Жами 

шулардан: 

ўзбек 

рус 

ўзбек 

рус 

150

-

-

-

150

106

44

5А240108

Давлат бошқаруви ҳуқуқи

35

-

-

-

35

25

10

5А240116

Жиноят қонунчилигини қўллаш назарияси ва амалиёти

30

-

-

-

30

21

9

5А240118

Ҳуқуқ ва бизнес

35

-

-

-

35

25

10

5А240119

Молиявий-ҳуқуқий мониторинг

10

-

-

-

10

7

3

5А240120

Ҳуқуқ ва ахборот технологиялари

10

-

-

-

10

7

3

5А240125

Ҳуқуқ ва тиббиёт

10

-

-

-

10

7

3

5А240126

Ҳуқуқ ва қурилиш

10

-

-

-

10

7

3

5А240127

Ҳуқуқ ва интеллектуал мулк

10

-

-

-

10

7

3

Синов дастури

Магистратура мутахассислигига кирувчилар учун мутахассислик фанлари бўйича синов дастури.

Юклаб олиш

Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига «Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича хорижий давлат фуқароларини 2019/2020 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш юзасидан ўтказиладиган суҳбат жадвали.

Юклаб олиш

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий давлат фуқароларини 2019/2020 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш юзасидан ўтказиладиган суҳбат жадвали.

Юклаб олиш

Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига «Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича хорижий давлат фуқароларини 2019/2020 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш юзасидан ўтказиладиган консультация жадвали.

Юклаб олиш

2019/2020 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш мақсадида ҳужжат топширган кўзи ожиз абитуриентлар учун консультация ўтказиш жадвали.

Юклаб олиш

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий давлат фуқароларини 2019/2020 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш юзасидан ўтказиладиган консультация жадвали.

Юклаб олиш

2019/2020 ўқув йили қабулида тест мажмуасига киритилмаган хорижий тил бўйича ҳужжат топширган абитуриент ва кўзи ожиз абитуриентлар учун консультация ва имтиҳонлар ўтказиш жадвали.

Юклаб олиш

2019/2020 ўқув йилида Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун маслаҳат (консультация)лар ўтказиш жадвали.

Юклаб олиш

Ўқишга кириш учун топшириладиган ҳужжатлар

2019/2020-ўқув йилида Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим ёʼналишига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг 201 та туман ва шаҳарларда фаолият олиб бораётган давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Абитурийентлар давлат хизматлари марказларига мурожаат қилган ҳолда Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим ёʼналишига ўқишга кириш учун ҳужжат топширишлари мумкин.

Абитурийент доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар ўзи хоҳлаган туман ёки шаҳарлардан бирида фаолият олиб бораётган давлат хизматлари марказларига мурожаат этган ҳолда ҳужжат топшириши мумкин.

Давлат хизматлари марказларига абитурийент томонидан қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилади:

– паспорт;

– ўрта (11-синф), ўрта-махсус ёки касб-ҳунар ўқув муассасасини тугатганлиги тўгʼрисидаги ҳужжат (иловаси билан);

– имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса).

Ҳорижий давлат фуқаролари 15 мартдан бошлаб бакалавриатура ва магистратурага ўқишга кириш учун электрон тарзда ҳужжат топширишлари мумкин.

Магистратурага қабул 15 март – 30 июль кунлари давомида бўлиб ўтади.

Магистратурага кириш учун ҳужжат топшириш электрон тарзда амалга оширилади.

Тўлов-контракт асосида ўқишнинг тўлов миқдори

Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт асосида таълим олишнинг миқдорлари.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун:

– бакалавриат – 12163800 сўм;

– магистратура – 13380180 сўм.

Хорижий давлат фуқаролари учун:

– бакалавриат – 17000000 сўм;

– магистратура – 19000000 сўм.

Хорижий фуқароларнинг Тошкент давлат юридик университети (ТДЮ) да таълим олиши “Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Вазирлар Маҳкамасининг 169-сон Қарори билан тасдиқланган) асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ТДЮга ўқишга қабул қилиш:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дастлабки экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиладиган жамоавий ва шахсий шартномалар ҳамда контрактлар (шу жумладан, келиш мақсадларидан қатъи назар республикага ҳақиқий визалар бўйича келган хорижий фуқаролар билан тузилган) асосида амалга оширилади.

Хорижий фуқаролар университетга тўлов-контракт асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тартибда қабул қилинади. ТДЮда тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.Университетга умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига мувофиқ бўлган маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин. Хорижий фуқаролар олий ўқув юртларига кириш тест синовлари натижаларига кўра қабул қилинади. Хорижий фуқароларнинг тест синови топшириши учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан берилади.

Хорижий фуқаролар ўқишга кириш учун университетга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

– ўқишга қабул қилиш ҳақида ариза;

– ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари ва нотариал тасдиқланган нусхалари;

– соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса;

– миллий паспорт (амалдаги визаси билан) ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;

– 4 х 6 см ўлчамдаги 6 та фотосурат.

Ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йўриқномага мувофиқ белгиланади.

Хорижий талабалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кафедраларнинг илмий-тадқиқот ишларида, талабаларнинг илмий жамиятлари ва тўгаракларида қатнашиш;

ТДЮнинг кутубхонаси, спорт комплексидан фойдаланиш;

дам олишнинг уюштирилган турларида қатнашиш.

Хорижий талабалар қуйидагиларга мажбур:

ТДЮ одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;

интизомга риоя қилиш, машғулотларда қатнашиш, ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган ўқув ва ишлаб чиқариш ишларининг барча турларини бажариш, имтиҳон ва синовларни белгиланган муддатларда топшириш;

ТДЮнинг ва талабалар турар жойининг ички тартиб-қоидаларини бажариш

ТДЮ раҳбарининг кўрсатма ва фармойишларини бажариш.

ТДЮда ўқув йили 2 сентябрдан бошланади. Таътилларнинг бошланиш ва тугаш вақти, уларнинг давом этиш муддати ТДЮнинг ўқув режаларига мувофиқ белгиланади.

ТДЮга ўқишга кириш истагини билдирган хорижий фуқаролар “Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан таништирилиши ва улар Низом талабларини бажариши тўғрисида ўз мажбуриятларини ёзма равишда тасдиқлаши керак.