ДАВЛАТ ЛАВОЗИМИГА САЙЛАНАДИГАН НОМЗОДНИ ПОРА ЭВАЗИГА ОҒДИРИШ

ҳуқуқий мақомига зид бўлган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш, яъни ўз номзодидан воз кечиш учун танланган номзодни мулкий манфаатдор қилиш ёки унга шу тўғрисида ваъда бериш. Масалан, сайлов жараёнидан ўз номзодини қайтариб олиш ёки сайловолди ташвиқоти фаолиятини сусайтириш

ДАВЛАТ ЛАВОЗИМИНИ СОТИБ ОЛИШ

субъект томонидан маълум бир давлат лавозимини бошқа мансабдор шахсга пул, мол-мулк ёки мулкий манфаатларни ваъда қилиш ёки бериш йўли билан эгаллаши

ДАВЛАТ ТИЗИМИДАГИ КОРРУПЦИЯ

давлат функцияларини бажаришга ваколатли шахслар (ҳукумат вакиллари)нинг ўз ваколатларидан пора эвазига ғаразли мақсадларда фойдаланишга оид жиноий фаолияти.

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

давлат органи ваколатлари бажарилишини таъминлаш учун расмий мансабдор шахс томонидан амалга ошириладиган профессионал хизмат фао лияти.

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИНИ ПОРА ЭВАЗИГА ОҒДИРИШ

 давлат органи хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш.

ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ КОРРУПЦИЯСИ

давлат муассасалари имкониятларини қўллаган ҳолда зўравонлик билан бошқа шахслар мулкини эгаллаб олиш.