КОРРУПЦИЯ ВИКТИМЛИГИ

жисмоний ёки юридик шахснинг мойиллиги ёки қобилияти туфайли муайян хусусиятлар (сифатлар, фазилатлар ёки камчиликлар) таъсирида коррупция ҳаракати (жинояти ёки ҳуқубузарлиги) нинг бевосита ёки билвосита қурбони бўлиши.

КОРРУПЦИЯ ДАРАЖАСИ ИНДЕКСИ (CORRUPTION PERCEPTIONS INDEX, CPI)

Коррупцияга қарши Халқаро жамоат ташкилоти (Transparency International (TI) – The Global Anti-Corruption Coalition) томонидан турли мамлакатлардаги коррупция ҳолати даражасини таққослаш асосида баҳолаш учун ишлаб чиқилган интеграл кўрсаткич.

КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТИ

давлат ва жамоат ташкилоти мансабдор ходими, ҳокимият вакили ёки давлат номидан функциялар бажаришга ваколатли бўлган бошқа шахсларнинг ўз имконият ва мақомидан шахсий манфаатлари учун турли усуллардан ноқонуний фойдаланиб содир этилган жиноят.

КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТИ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ

коррупцияда жиноятчиликни келтириб чиқарадиган, унинг мавжудлигини, такрорланишини ва жамиятда тақсимланишини аниқловчи ўзига хос омиллар (шартлар).

КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТИ ЁКИ ТУРИНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ

коррупцияга оид жиноятчиликнинг салбий оқибатлари, миқдор ва сифат кўрсаткичларини ифодалайдиган унинг сабаби, ушбу жиноятнинг (ёки унинг турини) жамиятга нисбатан таъсирчанлиги ва унга қарши курашиш чоралари криминологик тавсифи ва тушунтиришидир.

КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТИ ЁКИ ТУРИНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ

это криминологическое описание и объяснение совокупности количественных и качественных характеристик (показателей) о самой коррупционной преступности, ее причинности, степени подверженности данной преступности (или ее вида) общества и мерах борьбы с ней.

КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТИ ЁКИ ТУРИНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ

коррупцияга оид жиноятчиликнинг салбий оқибатлари, миқдор ва сифат кўрсаткичларини ифодалайдиган унинг сабаби, ушбу жиноятнинг (ёки унинг турини) жамиятга нисбатан таъсирчанлиги ва унга қарши курашиш чоралари криминологик тавсифи ва тушунтиришидир

КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТИ СОДИР ЭТГАН ШАХСЛАР КРИМИНАЛОГИК ТАВСИФИ

коррупция жинояти содир этган шахснинг, у жиноий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлиги, суд ҳукми кучга кирган-кирмаганлигига қарамасдан жиноят содир этиш билан боғлиқ ижтимоийдемографик, ҳуқуқий, психологик ва бошқа тавсифларнинг криминалогик жиҳатдан аҳамиятга эга хусусиятлари мажмуи.

 

       

 

КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТИ ТАҲЛИЛИ

жамиятдаги коррупция ҳолатини баҳолаш ва билишни умумийлигини англатадиган тушунча. Таҳлил жараёнида тадқиқотчи коррупцияга оид жиноятлар бўйича сифатли ва аниқ маълумотлар асосида коррупция ҳолатлари, динамикаси, келиб чиқиш сабаблари, ўзгаришларини ўрганади. Таҳлиллар натижасини баҳолаш мақсадида ўрганилаётган ҳодиса ҳақида олдинги билимлар билан янги ахборотлар ҳолатини таққослаш натижасида хулоса қилинади.

КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТИ ШАХСИ

ижтимоий фаолият жараёнида шаклланган ва ижтимоий аҳамиятга эга хусусиятлари мажмуини қонун билан тақиқланган восита ҳамда усуллардан шахсий мақсадларга эришиш учун фойдаланишни кўзлайдиган шахс.