26.04.2021
Юртимизда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш бўйича Ҳукуматнинг чора-тадбирлари қабул қилиниб, Республика бўйича
3 бўлиб Сурхондарё вилоятида “E-qaror” электрон тизими орқали вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Бу борада Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи вилоятда қатор амалий ишларни олиб бориб, бу борада вилоят ташкилотларининг соҳа бўйича тегишли масъуллари иштирокида семинар тадбири ўтказилди.

Сурхондарёда илк электрон қарор “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 174-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги туманлар орасида биринчи электрон қарор Бойсун тумани ҳокимига тегишли бўлди

Адлия вазирлиги кўмаги билан Сурхондарё вилоятида биринчи бўлиб Бойсун туманида ҳокимининг электрон қарори қабул қилинди.

Янги онлайн дастурнинг устунлик томонлари, чиқарилаётган қарорлар тўғридан тўғри “E-qaror” тизими орқали кенг жамоатчилик бемалол кузатиб бориши мумкин.

“E-qaror” электрон тизимини республикамизнинг барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этилиши уларнинг фаолияти ва иш юритуви шаффофлашишига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлишини олдини олишга, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатларни келтириб чиқарувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган нормаларни ўрнатилишини олдини олишга хизмат қилади.

           Эслатиб ўтамиз, ноқонуний ҳужжатлар қабул қилинишини олдини олиш, ҳокимликлар фаолияти очиқ ва ошкоралигини таъминлаш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 апрелдаги 218-сон “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — “E-qaror” 2021 йилнинг январь – май ойларида Қашқадарё вилоятида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши, 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида “E-qaror” электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими