24.08.2022

Бугун, Адлия вазирлиги томонидан  Миллий матбуот маркази биносида  “Хусусий мулк дахлсиз va давлат ҳимоясидадир” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда  Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистлар вa фуқароларнинг саволларига жавоб берди.

Анжуманда сўз, ҳозирда жамият ҳаётида учраб турган аҳоли вa тадбиркорлик субъектларининг хусусий мулкининг дахлсизлиги бузилишини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган  “Хусусий мулк дахлсиз вa давлат ҳимоясидадир” акцияси хусусида борди.

Масъуллар таъкидлаганидек, айрим давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан аҳоли вa тадбиркорлик субъектларининг хусусий мулкининг дахлсизлиги бузилиши (хусусий мулкка қасддан шикаст етказиш, талон-тарож қилиш, ўзлаштириш, бузиб юбориш va бошқа), хусусий мулкни эркин тасарруф этиш (фойдаланиш) ҳуқуқи чекланиши вa мулк ҳуқуқидан қонунга зид равишда маҳрум этилиши (ноқонуний эгасиз деб топиш, мулкка тақиқ қўйиб қўйиш, мусодара қилиб юбориш вa бошқа), шунингдек, ер участкалари ноқонуний равишда олиб қўйилиши ёки уларга етказилган зарарлар ўз вақтида вa тўлиқ тўлаб берилмаслик ҳолатлари учрамоқда.

Мазкур ҳолатлар адлия органлари томонидан зудлик билан чоралар кўриш вa хусусий мулкни ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 15 август – 15 сентябрь кунлари аҳоли вa тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этиш, хусусийлаштирилган нотурар кўчмас мулк объектлари ноқонуний қайтариб олиш, шунингдек, турар вa нотурар бино-иншоотларни эгасиз деб топиш амалиётини ўрганиш вa таҳлил қилишга ҳамда аҳоли вa тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашга қаратилган “Хусусий мулк дахлсиз вa давлат ҳимоясидадир” акцияси ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Акция доирасида:

 – аҳоли вa тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини эгасиз деб топиш амалиёти;

– аҳоли вa тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ер участкалари давлат вa жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, компенсация тўловлари тўлаб берилмаганлик вa мавжуд қарздорлик ҳолатлари;

– тадбиркорлик субъектлари томонидан хусусийлаштириб олинган кўчмас мулк объектлари, хусусийлаштириш тартибига риоя қилинмаганлиги сабабли қайтариб олинганлик ҳолатлари ўрганилиши вa таҳлил қилиниши мақсад қилинганлиги алоҳида таъкидланди.

Аниқланган қонунбузарликни жойида бартараф этиш имкони мавжуд бўлса, тегишли давлат органлари va ташкилотларнинг вакиллари билан бирга жойига чиқиб, мурожаат муаллифи иштирокида қисқа муддатда бартараф этилади. Қонунбузилишларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдимнома киритиш ёки маъмурий таклиф тайёрлаш ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли вa тадбиркорлик субъектларининг манфаатида судларга даъво аризалари киритиш орқали уларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини таъминлаш кўзда тутилган.

Бу эса, аниқланган ҳолатлар бўйича давлат органлари va ташкилотларига тегишли муносабат билдирилиб, мулк ҳуқуқига оид ҳуқуқни қўллаш амалиётини тўғри вa бир хилда қўлланилиши имкониятини беради. 

Шу билан бирга, анжуманда ер соҳасида амалга оширилган ислоҳолотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳиятига тушунтирилди.

Қонун билан,  ер участкасини фақат жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига олиб қўйиш мумкинлиги ва ер участкаларининг компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига асос бўладиган ҳолатларнинг тугал рўйхати тасдиқланганлиги, ер участкасини олиб қўйиш ташаббуси билан чиқиш ҳамда компенсация тўлаш, ҳуқуқ эгасининг объектни бўшатиб беришидан то объектни бузишгача бўлган жараёнларнинг аниқ муддати ва тартиби белгиланганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини қонун талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслигига оид ҳуқуқий хулоса 10 иш куни мобайнида ҳуқуқий хулоса тақдим этиши мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтди.

Бундан ташқари, ижобий ҳуқуқий хулоса берилган тақдирда ер участкалари олиб қўйилиши тўғрисидаги қарор маҳаллий Кенгашлар депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилиниши ва  ер участкалари олиб қўйилиши тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг маҳаллий ҳокимликлар мулк эгалари билан компенсация шартлари, турлари ва миқдори бўйича келишиш ишларини бошлаши мумкинлиги бунда ҳуқуқ эгасига қуйидагилар компенсация қилиб кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати, олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати, кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати, кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар, ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда ҳамда ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари қоплаб берилиши иштирокчиларга тушунтирилди.

Анжуманни бевосита кузатиб борган журналист ва фуқаролардан келган саволларга масъуллар жавоб берди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими