25.08.2022

Ҳозирда фуқароларнинг лизинг ва келгусида сотиб олиш шарти билан ижара муносабатларида фирибгарлик натижасода ҳуқуқлари бузилиб, уларга моддий зарарлар етказилганлик ҳолатлари кўпаймоқда.

Шу муносабат билан, Адлия вазирлигининг ташаббуси билан мамлакатимизда ижара ва лизинг муносабатларида иштирокчиларининг, айниқса, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда ушбу муносабатларда фирибгарлик жиноятлари олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тоғрисида”ги ва “Ижара тўғрисида”ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Қонун лойиҳаси (ID–65008) ишлаб чиқилди.

Мазкур Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг ҳуқуқий кафолатига оид бир қатор қоидалар белгиланмоқда, жумладан:

– кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш шартномаси ёки лизинг шартномаси объектига (масалан, автортанспорт ва кўчмас мулк) мулк ҳуқуқи истеъмолчига ўтказилиши таъминлангунга қадар унинг фойдасига гаровга олинган бўлиши;

– ижара ва лизинг шартномаси объекти унинг мулкдори бўлган шахснинг қарздорликлари учун ундирувга қаратилишида ушбу мулкни ижарага ва лизингга олган шахснинг ҳуқуқлари инобатга олиниши;

– ижарага ва лизингга олган шахснинг розилигисиз ушбу мулкларни ўзгалар фойдасига гаровга қўйилиши ёки тасарруф этилишини тақиқлаш каби нормаларни киритиш таклиф этилмоқда.

Қайд этиш лозимки, ижарага ва лизинг объекти гарови қонун асосида ташкил этилади, яъни ижара ва лизинг шартномалари тузилиши билан бир вақтда расмийлаштирилиши таклиф этилмоқда. Ушбу жараён шартнома томонлари учун ҳеч қандай харажат ва вақт сарфлашга олиб келмайди.

Мазкур Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишнинг электрон порталига (project.gov.uz ID–65008) жойлаштирилди.

Мазкур порталга кириб, ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими