Пенсия ва нафақа олиш учун ишончнома.

Пенсия ва нафақа олиш учун ишончнома.
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган
  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • - Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • - 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (вояга етмаган номидан ишончнома берилса);
    • -ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • -чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • -фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни унинг васийси амалга оширади, шунда васийлик тайинланган тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори.
  3. Муомалага лаёқати чекланган деб топилган фуқаро битимларни ҳомийнинг розилиги билангина амалга оширади, шунда ҳомийликнинг тайинланган тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори.
  4. Нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган ишончномаларни васийликдаги шахс номидан Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг фақат рухсати билан тузишга ҳақли. (зарур ҳолда).

Изоҳ: Ишончнли вакил тўғрисида маълумотлар Ишонч билдирувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин, бу ҳолда Ишонч билдирувчи бундай маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир томон:

  1. Ишонч билдирувчи /ёки/ Ишонч билдирувчи ва унинг қонуний вакили/ёки/Ишончнома орқали Ишонч билдирувчининг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
  2. Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими.

Изоҳ: Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.

Хизматни олиш нархи

ЎзР. Солик кодексининг 331 моддасига асосан, давлат пенсия ва нафақаларини олиш учун ишончнома беришда тўловдан озод.

Хизматни олиш муддати

15 дақиқагача (ишончли вакиллар сонига қараб)

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Пенсия ва нафақани олиш учун ишончнома
Бошқа шартлар ва талаблар

ЎзР 141-модда. Ишончноманинг бекор бўлиши

Ишончноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:

1) ишончнома муддатининг тамом бўлиши;

2) ишончнома берган шахснинг уни бекор қилиши;

3) ишончнома берилган шахснинг бош тортиши;

4) номидан ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши;

5) номига ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши;

6) ишончнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши;

7) ишончнома олган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши.

Ишончнома берган шахс истаган вақтда ишончномани бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса — ундан воз кечиши мумкин. Бу ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги битим ҳақиқий эмас.

Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлиши билан уни бошқа шахсга ўтказиш ҳам ўз кучини йўқотади.

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар