Васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги ариза (Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш)
Нотариус томонидан васият қилувчининг васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги аризаси нотариал шаҳодатлантирилиши керак
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
- 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» Қарори.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
- 2018 йил 20 июньдаги 200-ум-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Давлат нотариал идоралари нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлигини учун ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғи. (Илова).
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи
Нотариус васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза олган тақдирда васиятноманинг нотариусда сақланаётган нусхасига белги қўяди ва Тизимга бу хусусда маълумот киритади. Васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза нотариал идорада юритиладиган битимларни бекор қилиш тўғрисидаги алоҳида йиғмажилдда сақланади.
Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган
- Мурожаат этувчи шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
- Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
- ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
- ет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
- фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
- Васият қилувчи ўзида сақланаётган васиятнома нусхаси.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари
Бир тараф: Мурожаат этувчи.
Хизматни олиш нархи
- Давлат божи.
- Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
- Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
Хизматни олиш муддати
20 дақиқагача
Хизматни олишнинг якуний натижаси
Васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги ариза (Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш)
Бошқа шартлар ва талаблар
Васият қилувчи исталган вақтда васиятномани ўзгартириш ва бекор қилиш ҳақида «Нотариат тўғрисида» Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ хоҳлаган нотариал идорага мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда нотариус васиятномага ўзгартириш киритилганлиги ёки уни бекор қилинганлиги тўғрисида “Нотариус” ААТга маълумот киритади.