Айирбошлаш шартномаси

Шахслар ўртасида мол-мулк айирбошлаш
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
  1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
  2. Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси.
  3. Ўзбекистон Республикасининг Уй-Жой Кодекси
  4. Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
  5. 2006 йил 7 мартдаги 38-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори.
  6. 2017 йил 31 августдаги 683-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Қарори.
  7. «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори.
  8. «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори.
  9. 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» Қарори.
  10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон  «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
  11. 2018 йил  20 июндаги 200-ум-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Давлат нотариал идоралари нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлигини учун ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғи. (Илова).
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Айирбошлаш шартномасига мувофиқ ҳар бир тараф бошқа тарафга бир товарни бошқа товарга алмаштириш йўли билан мулк қилиб топшириш мажбуриятини олади.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган

Жисмоний шахслар учун:

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси
  2. Агар айирбошлаш предметидан бири автомототранспорт воситаси бўлса:
    • Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, ДЙҲХХ органлари агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп ёки маълумотнома билан тасдиқланади.
      • Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси берилган бўлса — меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (асли).
      • Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
      • Давлат ташкилотларига тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини сотиш (айирбошлаш) билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш автомототранспорт воситасининг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган тақдирда шартнома нотариал тартибда тасдиқланади.
    • тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги техник паспорти ва транспорт воситасига тақиқ йуқлиги тўғрисида маълумотномаси.
      • Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси берилган бўлса — меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (асли).
    • Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотларининг хулосаси.
  3. Агар айирбошлаш предметидан бири бошқа турдаги мол-мулк бўлса:
    • Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат.
  4. Агар айирбошлаш предметидан бири кўчмас-мулк бўлса:
    • Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат.
    • Коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича ва бюджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги, хамда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги тўғрисидаги маълумотномалар:Изоҳ: Учинчи бандида тутилган маълумотномалар нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан «Нотариус» ААТдан орқали автоматик тарзда олинади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали коммунал хизмати ташкилотларидан қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
      • газ таъминоти;
      • совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш;
      • иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар;
      • электр энергияси;
      • солиқлар бўйича;
      • турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги ички ишлар органининг маълумотномаси;
    • Барча эгаларининг розилиги:
      • Мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки ва ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси), барча эгалларининг розилиги;
      • Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
      • Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар вафот этган тақдирда уларнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки далолатнома ёзувидан кўчирмаси (нусхаси олиб қолиниб асли қайтариб берилади);
    • Умумий улушли мулк иштирокчилари ўртасида умумий мулкдаги кўчмас мулк ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги келишув.
    • Қуриб битказилмаган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бошқа шахсга ўтказишга рухсати (турар жойлар учун) ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
    • Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
    • Нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимларни васийликдаги шахс номидан Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг фақат рухсати билан тузишга ҳақли.
    • Битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса (Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига), уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
    • Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).
    • Кўчмас мулкни Олувчи томон Ўзбекистон Фуқароси бўлса:
      • Тошкент шаҳри ҳудудида «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 25 (шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини), 9 — 11 (Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади)-бандлари асосида доимий прописка қилинган бўлса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
      • Тошкент шаҳри ҳудудида «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг  8-бандида назарда тутилган фуқаролар, яъни илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган — ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келган фуқаролар уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиб олиш мақсадида нотариусга мурожаат қилганда, нотариус ички ишлар органларининг доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.
    • Кўчмас мулк Сотиб олувчи томон чет эл фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга:
      • Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг (бундан буён матнда Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати деб юритилади) 23 (шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини) ва 6 (Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади)-бандлари асосида доимий прописка қилинган бўлса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
  5. Мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси), барча эгаларининг розилиги
  6. Нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимларни васийликдаги шахс номидан Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг фақат рухсати билан тузишга ҳақли.
  7. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  8. Битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса (мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига), уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
  9. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).
  10. Бошқа ҳужжатлар (зарур бўлса).

Юридик шахслар учун:

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси. 
  2. Агар айирбошлаш предметидан бири автомототранспорт воситаси бўлса:
    • Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, ДЙҲХХ органлари агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп ёки маълумотнома билан тасдиқланади.
    • тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги техник паспорти ва транспорт воситасига тақиқ йуқлиги тўғрисида маълумотномаси.
    • Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
    • Давлат ташкилотларига тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини сотиш (айирбошлаш) билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш автомототранспорт воситасининг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган тақдирда шартнома нотариал тартибда тасдиқланади.
    • Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотларининг хулосаси.
  3. Агар айирбошлаш предметидан бири бошқа турдаги мол-мулк бўлса:
    • Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат.
  4. Агар айирбошлаш предметидан бири кўчмас-мулк бўлса:
    • Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат.
    • Коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича ва бюджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги, хамда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги тўғрисидаги маълумотномалар:
      • газ таъминоти;
      • совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш;
      • иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар;
      • электр энергияси;
      • солиқлар бўйича;
      • турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги ички ишлар органининг маълумотномаси;
      Изоҳ: Учинчи бандида тутилган маълумотномалар нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан «Нотариус» ААТдан орқали автоматик тарзда олинади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали коммунал хизмати ташкилотларидан қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
    • Қуриб битказилмаган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бошқа шахсга ўтказишга рухсати (турар жойлар учун) ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
  5. Юридик шахс ваколатли органининг кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги ҳужжати (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
  6. Юридик шахсга тегишли бўлган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги юридик шахс кузатув кенгашининг қарори тақдим этилган тақдирда кўчмас мулкни қолдиқ баланс қиймати ҳақида юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзоси қўйилган маълумотнома ҳамда юридик шахснинг соф активлари ҳақида маълумот ҳам талаб этилади.
  7. Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар мулклар тенг қийматли эмас деб тан олинган тақдирда).
  8. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.
  9. Мулкдорнинг розилиги (агар мулк хўжалик юритиш ёки оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган юридик шахсга тегишли бўлса).
  10. Юридик шахсда ягона таъсисчи бўлганда, унинг турмуш уртоғи (эр/хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси.
  11. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  12. Зарур ҳолларда бошқа ҳужжатлар.

Бошқа шартлар:

  1. Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
  2. Давлат ташкилотларига тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини сотиш (айирбошлаш) билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш автомототранспорт воситасининг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган тақдирда шартнома нотариал тартибда тасдиқланади.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир тарафдан:

  1. Мулкдор/ёки/ Мулкдор ва унинг қонуний вакили/ёки/Ишончнома орқали Мулкдорнинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
  2. Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими.

Бошка тарафдан:

Изоҳ: Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.

Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Герб йиғими.
  3. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  4. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  5. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали  автомототранспорт  воситани бошқа  шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун.
  6. Солиқлар, коммунал хизматлар ва электро энергияси бўйича қарздорликни аниқлаш бўйича «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон ариза тўлдирилганлиги учун.
  7. Расмий бланка учун тўлов (бошқа турдаги мулкка нисбатан).
Хизматни олиш муддати

1 соат 30 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Айирбошлаш шартномаси
Бошқа шартлар ва талаблар
  1. ЎзР Фуқаролик кодексининг 497-моддасиша асосан Айирбошлаш шартномасига нисбатан тегишинча олди-сотди тўғрисидаги қоидалар қўлланади, башарти ЎзР Фуқаролик кодексининг 30-боб. “Айирбошлаш” қоидаларига ва айирбошлаш моҳиятига зид келмаса. Бунда ҳар қайси тараф алмаштириш йўли билан топшириш мажбуриятини олган товарни сотувчи ва қабул қилиш мажбуриятини олган товарни сотиб олувчи ҳисобланади.
  2. 18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди, лотерея ва бошқа оммавий ўйинларнинг ютуқлари бўлган, қонунда белгиланган тартибда мерос ёки ҳадя (мукофот) қилиб олинган автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
  3. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон «ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ ПРОПИСКА ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ШАХСЛАР — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ТОИФАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА» қарори риоя қилиш шарти билан амалга оширилади.
Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар