Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома

Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Нотариус эр-хотиннинг ёзма аризасига мувофиқ улардан бирига ёки ҳар иккисига никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради.

Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома эр-хотиннинг мавжуд умумий мулки ҳисобланган мулкигагина берилади.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган
  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси.
  3. Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат:
    • Кўчмас-муллка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ва кадастр йиғмажилди (кадастр паспорти);
    • Автомототранспор учун - ДЙҲХХ берилган Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси;
    • Бошқа турдаги мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат.
  4. Бошқа ҳужжатлар (зарур бўлса).
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

эр-хотиннинг ёзма аризасига мувофиқ улардан бирига ёки ҳар иккисига берилади

Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Расмий бланка учун тўлов.
  3. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  4. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  5. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали  кўчмас мулк бошқа шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун.
Хизматни олиш муддати

60 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома
Бошқа шартлар ва талаблар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ НОТАРИАТ ТЎҒРИСИДА ҚОНУНИ

63-модда. Марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) аризасига кўра умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериш

Эр-хотиндан бири вафот этган тақдирда эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) ёзма аризасига кўра мерос очилган жойдаги нотариус томонидан берилиб, меросни қабул қилиб олган меросхўрлар бу хусусда хабардор қилинади.

Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотинга (эрга) никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкнинг ярмиси учун берилиши мумкин.

Агар марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотин (эр) томонидан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани олиш ҳақида ёзма ариза берилмаса, эр- хотиннинг умумий мол-мулкидаги улуш ажратилмайди.

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар